Парвардигорингиз сизларга берган нарсалар шу дунёда вақтинча фойдаланиладиган ўткинчи нарсалардир. Улар яқинда бўлиб кетади. Аллоҳнинг ҳузуридаги охиратда олинадиган ажру савоб эса бу дунё матоҳидан яхшироқ ва боқийроқдир. Ақлингизни ишлатиб, фонийдан боқийни ажратиб олмайсизларми?
Биз бир одамга охиратдаги жаннатнинг мангу неъматларини ваъда қилдик ва ваъдамизни бажардик. Иккинчи одамга эса шу дунёнинг арзимас матоҳини бердик-да, ортидан у абадий азобга гирифтор бўлди. Шу иккиси тенгми?!
Куфрга чорлаган кимсалар устига азоб тушиши муқаррар. Ўшалар шундай дейдилар: "Парвардигоро, ўзимиз қандай йўлдан озган бўлсак, анавиларни ҳам худди шундай йўлдан оздирганмиз. Улар бизга эмас, шайтонларга ибодат қилардилар".
Уларга: "Бутларингизни чақиринглар, сизларни бу азоблардан қутқариб олсинлар", дейилди. Улар бутларини чақирдилар. Бутлари бу чақириққа жавоб бера олмадилар. Шунда улар ўзларига тайёрлаб қўйилган азобни кўрдилар-да, қани энди ўша дунёда ҳидоят топган бўлганимизда, деб қолдилар.
Ўша мушриклардан қайси бирлари тавба қилиб, Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтирсалар ҳамда яхши амалларни қилсалар, хавфу хатардан қутулиб, мурод-мақсадига етадиганлардан бўлиб қолсалар ҳам ажаб эмас.
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратади. Пайғамбарлик учун Ўзи хоҳлаган одамни танлаб олади. Бу ишларда мушрикларнинг ихтиёри йўқки, Аллоҳга эътирооз билдирсалар. Аллоҳ улар ибодат қилаётган бутлардан Пок ва Олийдир.
Парвардигорингиз улар яшираётган нарсаларни ҳам, ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда ҳаммаларига қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.
У Аллоҳдир. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқдир. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳамд ёлғиз Уникидир. Ҳукм ҳам фақат Унинг ҳукмидир. Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилиниш ҳамда жазо ёки мукофотни олиш учун ёлғиз У Зотга қайтариласизлар.
التفاسير:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• العاقل من يؤثر الباقي على الفاني.
Ақлли одам фонийни қўйиб, боқийни танлайди.
• التوبة تَجُبُّ ما قبلها.
Тавба олдинги гуноҳларни ўчириб юборади.
• الاختيار لله لا لعباده، فليس لعباده أن يعترضوا عليه.