203. Қачон уларга бирон оят келтирмасангиз, «Ўзинг тўқий қолмайсанми?», дейишади. Айтинг: «Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳийгагана эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Парвардигорингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир».
206. Албатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (яъни, фаришталар) Унга ибодат қилишдан ор қилмайдилар. Уни поклайдилар ва Унгагина сажда қиладилар.
И з о ҳ. Қуръонда бир неча сураларда сажда оятлари мавжуд бўлиб, мазкур суранинг сўнгги ояти ҳам ўша сажда оятларининг аввалгисидир. Бундай оят ўқилганда ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.