И з о ҳ. Ривоят қилишларича, яҳудий ва насронийлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Салом, Нажоший каби айрим кишилар ҳазрати Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга Қуръон нозил бўлганидан хабар топишгач, ўзларининг китоблари ва Таврот ва Инжилдаги Аллоҳ таоло Ўзининг охирги пайғамбарини юбориш ҳақида берган ваъдаси амалга ошганидан шодланишиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга иймон келтирган эканлар.