[1] (Улардан олдин лол қолдирувчи мўъжиза келтиришни талаб қилганлардан бирортаси ҳам иймонга келмади. Шунинг учун ҳаммасини ҳалок қилдик. Энди улар иймонга келармидилар?!)
[2] (Башар пайғамбар бўлмайди, деб даъво қилаётган, эй кофир-мушриклар, агар пайғамбарлар башар эканини билмасангиз зикр-илм эгаларидан, аҳли китоблардан сўранг.)
[3] (Кейин пайғамбарларга берган ваъдамиз устидан чиқдик, уларга эргашган мўминларга нажот ва фатҳу нусрат бердик. Исрофчиларни, кофир бўлганларни ҳалок этдик. Одат шу. Ҳозирги кофирлар ибрат олсинлар.)
[4] (Зикрингиз-шарафингиз бор. Одамлар ақлнини ишлатишлари лозим. Яна Қуръонга қайтиб, унга амал қилмоқлари шарт.)