《古兰经》译解 - 乌兹别克语翻译 - 阿拉乌丁·曼苏尔。

Зуҳо

external-link copy
1 : 93

وَٱلضُّحَىٰ

1. Чошгоҳ вақтига қасам. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 93

وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ

2. (Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки, info
التفاسير:

external-link copy
3 : 93

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ

3. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир. info

И з о ҳ. Ушбу оятлар Пайғамбаримизга ваҳий келиши бир неча муддат тўхтаб қолган ва айрим мушриклар «Мана Муҳаммадни Парвардигори ташлаб кетди», деб гап тарқатган вақтларида нозил бўлгандир. Аллоҳ таоло Ўзи яратган чошгоҳ (ёруғлик) ва кеча (қоронғулик) ҳақига қасам билан Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни тарк этмагани ва ёмон кўриб қолмагани ҳақида хабар бериш орқали гўё ойнинг (ваҳий келмай қолган) ўн беши қоронғу бўлган бўлса, қолган ўн беши ёруғ бўлишига ишора қилаётгандек.

التفاسير:

external-link copy
4 : 93

وَلَلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لَّكَ مِنَ ٱلۡأُولَىٰ

4. Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 93

وَلَسَوۡفَ يُعۡطِيكَ رَبُّكَ فَتَرۡضَىٰٓ

5. Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 93

أَلَمۡ يَجِدۡكَ يَتِيمٗا فَـَٔاوَىٰ

6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими? info

И з о ҳ. Бу ўринда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ёш гўдаклик чоғларида етим бўлиб қолганларида аввал боболари Абдулмутталиб, сўнгра амакилари Абу Толиб қарамоғларида тарбия топганларига ишора қилинмоқда.

التفاسير:

external-link copy
7 : 93

وَوَجَدَكَ ضَآلّٗا فَهَدَىٰ

7. У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку! info
التفاسير:

external-link copy
8 : 93

وَوَجَدَكَ عَآئِلٗا فَأَغۡنَىٰ

8. У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку! info
التفاسير:

external-link copy
9 : 93

فَأَمَّا ٱلۡيَتِيمَ فَلَا تَقۡهَرۡ

9. Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг! info
التفاسير:

external-link copy
10 : 93

وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنۡهَرۡ

10. Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг! info
التفاسير:

external-link copy
11 : 93

وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ

11. Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг! info

И з о ҳ. Ушбу илоҳий йўл-йўриқлар фақат Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ўзларига тааллуқли бўлмай, балки у зотнинг барча умматларига ҳам алоқадордир. Зеро ҳар бир иймон-эътиқодли кишининг бурчи ўзи фазлу марҳаматига муҳтож бўлган энг олий зот Аллоҳ таолонинг унга ато этган беҳисоб ноз-неъматларини эслаб, ўзига муҳтож бўлган етим-бечораларга зулм қилмай, аксинча уларга қўлидан келганича ёрдам бериб юрмоқдир.

التفاسير: