Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - Salin sa Wikang Uzbek ng Al-Mukhtasar fī Tafsīr Al-Qur’an Al-Karīm

external-link copy
179 : 3

مَّا كَانَ ٱللَّهُ لِيَذَرَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ عَلَىٰ مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ حَتَّىٰ يَمِيزَ ٱلۡخَبِيثَ مِنَ ٱلطَّيِّبِۗ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُطۡلِعَكُمۡ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَجۡتَبِي مِن رُّسُلِهِۦ مَن يَشَآءُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦۚ وَإِن تُؤۡمِنُواْ وَتَتَّقُواْ فَلَكُمۡ أَجۡرٌ عَظِيمٞ

Эй мўминлар, чин мўмин ким-у, мунофиқ ким экани аниқ билинмасдан, турли вазифалару синовлар орқали пок мўминни нопок мунофиқдан ажратиб олмасдан, сизларни шу аҳволингизга ташлаб қўйиш Аллоҳнинг ҳикматидан эмас. Сизларни ғайбдан хабардор қилиб, мўминни мунофиқдан ажратиб оладиган билимдан хабардор қилиш ҳам Аллоҳнинг ҳикматидан эмас. Аллоҳ Ўзи истаган пайғамбарини танлаб олиб, уни айрим ғайб ишларидан хабардор қилади. Чунончи, Муҳаммад алайҳиссаломни мунофиқлар аҳволидан хабар қилганди. Шундай экан, Аллоҳ ва Расулига чин дилдан иймон келтиринглар. Ҳақиқий мўмин бўлиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, сизлар учун Аллоҳнинг ҳузурида буюк савоб бордир. info
التفاسير:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• ينبغي للمؤمن ألا يلتفت إلى تخويف الشيطان له بأعوانه وأنصاره من الكافرين، فإن الأمر كله لله تعالى.
Мўмин киши шайтоннинг кофир ёрдамчилари билан қўрқитишига парво қилмасин. Чунки ҳамма иш Аллоҳ таолонинг Қўлида. info

• لا ينبغي للعبد أن يغتر بإمهال الله له، بل عليه المبادرة إلى التوبة، ما دام في زمن المهلة قبل فواتها.
Банда Аллоҳнинг тек қўйиб қўйганига алданиб қолмасин! Фурсат қўлдан кетмасидан олдин тез тавбага ошиқсин! info

• البخيل الذي يمنع فضل الله عليه إنما يضر نفسه بحرمانها المتاجرة مع الله الكريم الوهاب، وتعريضها للعقوبة يوم القيامة.
Аллоҳнинг фазлу карами ила берган молидан Аллоҳнинг ҳақини - закотни бермасдан бахиллик қилган одам фақат ўзига зарар қилади. Энг саховатли, энг карами кенг Зот билан савдо қилиб, қўлга киритиши мумкин бўлган олам-олам фойдалардан қуруқ қолади. Боз устига қиёмат кунида азобга гирифтор бўлади. info