Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - Salin sa Wikang Uzbek ng Al-Mukhtasar fī Tafsīr Al-Qur’an Al-Karīm

Numero ng Pahina:close

external-link copy
195 : 3

فَٱسۡتَجَابَ لَهُمۡ رَبُّهُمۡ أَنِّي لَآ أُضِيعُ عَمَلَ عَٰمِلٖ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰۖ بَعۡضُكُم مِّنۢ بَعۡضٖۖ فَٱلَّذِينَ هَاجَرُواْ وَأُخۡرِجُواْ مِن دِيَٰرِهِمۡ وَأُوذُواْ فِي سَبِيلِي وَقَٰتَلُواْ وَقُتِلُواْ لَأُكَفِّرَنَّ عَنۡهُمۡ سَيِّـَٔاتِهِمۡ وَلَأُدۡخِلَنَّهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ ثَوَابٗا مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسۡنُ ٱلثَّوَابِ

Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб деди: "Мен эркак бўлсин, аёл бўлсин, оз бўлсин, кўп бўлсин, сизлардан бирон амал қилгувчининг амалини зое қилмайман, савобсиз қолдирмайман. Бирингиз бирингиздансиз". Бу ҳукм уммат сифатида ҳамма баробарлигини, эркакнинг ҳақи кўпроғу, аёлники камроқ эмаслигини англатади. "Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, кофирлар тарафидан юртидан қувилганлар, Парвардигорларига итоат этганлари туфайли озорларга йўлиққанлар, Аллоҳ йўлида, Аллоҳ калимасини олий қилиш йўлида жанг қилиб, жон берганларнинг гуноҳларини Қиёмат кунида кечириб юбораман ва уларни қасрлар остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман". Бу - Аллоҳ тарафидан ато этилган савоб-мукофотдир. Мислсиз энг гўзал ажру савоб Аллоҳ ҳузуридадир". info
التفاسير:

external-link copy
196 : 3

لَا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кофирларнинг шарҳарларда керилиб, гердайиб юришлари, савдолари юришиб, имкониятлари кенг, ризқлари мўл бўлиши сизни алдаб қўймасин. Шу арзимас нарсага хафа бўлиб, ғам-ташвиш қилиб юрманг. info
التفاسير:

external-link copy
197 : 3

مَتَٰعٞ قَلِيلٞ ثُمَّ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ

Бу дунё кўз юмиб очгунча ўтиб кетадиган бир дамлик матодир. Кейин эса қиёмат кунида уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон жой у! info
التفاسير:

external-link copy
198 : 3

لَٰكِنِ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ رَبَّهُمۡ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا نُزُلٗا مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِۗ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ لِّلۡأَبۡرَارِ

Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиганлар учун эса қасрлар остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар бордирки, уларда абадий қоладилар. Бу мукофот Аллоҳ тарафидан тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳнинг солиҳ бандаларига тайёрлаб қўйгани кофирларнинг бу дунёдаги кайфу сафоларидан афзалроқдир. info
التفاسير:

external-link copy
199 : 3

وَإِنَّ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ لَمَن يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُمۡ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِمۡ خَٰشِعِينَ لِلَّهِ لَا يَشۡتَرُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ ثَمَنٗا قَلِيلًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ أَجۡرُهُمۡ عِندَ رَبِّهِمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ

Аҳли китобларнинг ҳаммаси ҳам баробар эмас. Улар орасида Аллоҳга, сизларга нозил қилинган ҳақ ва ҳидоятга, ўзларига нозил қилинган китобларидаги хабарларга иймон келтирадиганлари, пайғамбарларни бир-биридан ажратмайдиганлари, Аллоҳга ўзини хор тутиб, ажру савоб умидида эгиладиганлари, Аллоҳнинг оятларини дунёнинг арзимас матоларига сотиб юбормайдиганлари бордир. Шундай сифатларга эга бўлганларга Парвардигорлари ҳузурида буюк ажру савоблар бордир. Аллоҳ амалларни тез ҳисоб-китоб қиладиган ва уларга тез жазо ёки мукофот берадиган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
200 : 3

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱصۡبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, шариат юклаган вазифаларга ҳам, дунёвий мусибатларга ҳам сабр қилингиз. Сабр қилиш борасида кофирлардан ғолиб бўлингиз. Уларнинг сабри сизникидан ортиқ бўлмасин. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга доим шай турингиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилингиз. Шоядки, шунда орзу-умидингизга эришиб, дўзахдан саломат бўлиб, жаннатга кирсангизлар. info
التفاسير:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• الأذى الذي ينال المؤمن في سبيل الله فيضطره إلى الهجرة والخروج والجهاد من أعظم أسباب تكفير الذنوب ومضاعفة الأجور.
Мўминнинг Аллоҳ йўлида чеккан озорлари, юртидан қувилиши, жанг қилиши гуноҳларига каффорат бўладиган ва ажру савобларини кўпайтирадиган энг катта сабаблардандир. info

• ليست العبرة بما قد ينعم به الكافر في الدنيا من المال والمتاع وإن عظم؛ لأن الدنيا زائلة، وإنما العبرة بحقيقة مصيره في الآخرة في دار الخلود.
Кофирнинг бу дунёда ҳар қанча керилиши, яйраб-яшнаши ҳеч нарса эмас. Чунки дунё ўткинчи, бир зумда ўтади-кетади. Охиратда - абадий ҳаётда эришиладиган муваффақият эса чин саодатдир. info

• من أهل الكتاب من يشهدون بالحق الذي في كتبهم، فيؤمنون بما أنزل إليهم وبما أنزل على المؤمنين، فهؤلاء لهم أجرهم مرتين.
Аҳли китоблар орасида ўзларининг китобларидаги ҳақиқатга гувоҳлик берадиганлари, ўзларига нозил бўлган оятларга ҳам, мўминларга нозил бўлган Қуръонга ҳам иймон келтирадиганлари бор. Уларнинг ажру савоблари икки баробар қилиб берилади. info

• الصبر على الحق، ومغالبة المكذبين به، والجهاد في سبيله، هو سبيل الفلاح في الآخرة.
Ҳақ йўлида сабр қилиш, ҳақни ёлғонга чиқарадиганлардан кўра сабрлироқ бўлиш ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш охиратдаги нажотга олиб борадиган равон йўлдир. info