Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - Salin sa Wikang Uzbek ng Al-Mukhtasar fī Tafsīr Al-Qur’an Al-Karīm

external-link copy
203 : 2

۞ وَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ فِيٓ أَيَّامٖ مَّعۡدُودَٰتٖۚ فَمَن تَعَجَّلَ فِي يَوۡمَيۡنِ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِ وَمَن تَأَخَّرَ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِۖ لِمَنِ ٱتَّقَىٰۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّكُمۡ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

Аллоҳни такбир, таҳлил билан саноқли кунларда, зул-ҳижжанинг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари эсланглар. Ким шошилиб, тош отгандан кейин Минодан ўн иккинчи куни чиқиб кетса, ҳечқиси йўқ, унга гуноҳ бўлмайди. Чунки Аллоҳ унга бу енгилликни берган. Ким ўн учинчи зул-ҳижжагача қолса ва кейин тош отса, унга ҳам гуноҳ йўқ, ибодатни тўлароқ қилиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳажини тақво билан Аллоҳ буюрганидек қилган кишилар учундир. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан У Зотдан тақво қилинглар ва шуни аниқ билингларки, ҳамманглар ёлғиз Ўша Зотнинг ҳузурида тўпланасизлар. Кейин амалларингга яраша жазо ёки мукофотингларни беради. info
التفاسير:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• التقوى حقيقة لا تكون بكثرة الأعمال فقط، وإنما بمتابعة هدي الشريعة والالتزام بها.
Тақво бир ҳақиқатдир. У ёлғиз кўп амал қилишнинг ўзи билан ҳосил бўлиб қолмайди. Унинг ҳосил бўлиши учун шариат кўрсатмаларига оғишмай амал қилиш, уларга қаттиқ риоя этиш лозим. info

• الحكم على الناس لا يكون بمجرد أشكالهم وأقوالهم، بل بحقيقة أفعالهم الدالة على ما أخفته صدورهم.
Одамларнинг ташқи кўриниши ва гап-сўзларига қараб улар устидан ҳукм чиқариш тўғри эмас. Бу ишда уларнинг қалбидаги яширин ниятларини кўрсатиб турган амалларининг моҳиятига қараш лозим. info

• الإفساد في الأرض بكل صوره من صفات المتكبرين التي تلازمهم، والله تعالى لا يحب الفساد وأهله.
Ер юзида бузғунчилик қилиш қандай суратда бўлишидан қатъи назар, мутакаббирлар сифатларидандир. Аллоҳ бузғунчиликни ҳам, бузғунчиларни ҳам ёқтирмайди. info

• لا يكون المرء مسلمًا حقيقة لله تعالى حتى يُسَلِّم لهذا الدين كله، ويقبله ظاهرًا وباطنًا.
Одам диннинг ҳамма кўрсатмаларига тўла таслим бўлмагунича, уни зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тўла қабул қилмагунича ҳақиқий мусулмон бўлмайди. info