அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - உஸ்பெக் மொழிபெயர்ப்பு - மொழிபெயர்ப்பு முன்னோடிகள் மையம்

பக்க எண்:close

external-link copy
34 : 43

وَلِبُيُوتِهِمۡ أَبۡوَٰبٗا وَسُرُرًا عَلَيۡهَا يَتَّكِـُٔونَ

Уйларининг эшикларини ҳам, ястаниб ўтирадиган сўриларини ҳам. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 43

وَزُخۡرُفٗاۚ وَإِن كُلُّ ذَٰلِكَ لَمَّا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَٱلۡأٓخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُتَّقِينَ

Зеб-зийнат, безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матосидир. Охират эса Парвардигорингиз наздида тақводорларникидир. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 43

وَمَن يَعۡشُ عَن ذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ نُقَيِّضۡ لَهُۥ شَيۡطَٰنٗا فَهُوَ لَهُۥ قَرِينٞ

Ким Раҳмоннинг эслатмасидан кўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўямиз. Бас, шайтон унинг ҳамроҳидир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 43

وَإِنَّهُمۡ لَيَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ

Шайтонлар уларни йўлдан оздирадилар. Улар эса ўзларини ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 43

حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَنَا قَالَ يَٰلَيۡتَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِينُ

Токи Бизга келгач: «Мен билан сенинг ўртанг мағриб билан машриқчалик бўлганида қани эди, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», деб қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 43

وَلَن يَنفَعَكُمُ ٱلۡيَوۡمَ إِذ ظَّلَمۡتُمۡ أَنَّكُمۡ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ

Зулм қилганингиз туфайли бу кунда азобда муштарак эканингиз сизларга фойда бермайди. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 43

أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِي ٱلۡعُمۡيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ

Сиз карга гап уқтира олармидингиз ёки кўрни ва очиқ залолатдаги одамни ҳидоят қила олармидингиз?! info
التفاسير:

external-link copy
41 : 43

فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ

Гарчи сизни кетказсак ҳам, барибир Биз улардан интиқом олгувчилармиз. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 43

أَوۡ نُرِيَنَّكَ ٱلَّذِي وَعَدۡنَٰهُمۡ فَإِنَّا عَلَيۡهِم مُّقۡتَدِرُونَ

Ёки сизга уларга ваъда қилган нарсамизни кўрсатурмиз. Бас, Биз уларга Қодирмиз. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 43

فَٱسۡتَمۡسِكۡ بِٱلَّذِيٓ أُوحِيَ إِلَيۡكَۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Шундай экан, ўзингизга ваҳий қилинган нарсани маҳкам ушланг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 43

وَإِنَّهُۥ لَذِكۡرٞ لَّكَ وَلِقَوۡمِكَۖ وَسَوۡفَ تُسۡـَٔلُونَ

Албатта, у сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам шарафдир. Яқинда масъул бўласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 43

وَسۡـَٔلۡ مَنۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رُّسُلِنَآ أَجَعَلۡنَا مِن دُونِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ءَالِهَةٗ يُعۡبَدُونَ

Ўзингиздан олдинги Биз юборган пайғамбарлардан сўранг: «Биз Раҳмондан бошқа ибодат қилинадиган худолар қилибмизми?» info
التفاسير:

external-link copy
46 : 43

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ فَقَالَ إِنِّي رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Мусони Ўз оятларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборгандик. Бас, деди: «Албатта, мен оламлар Парвардигорининг элчисиман». info
التفاسير:

external-link copy
47 : 43

فَلَمَّا جَآءَهُم بِـَٔايَٰتِنَآ إِذَا هُم مِّنۡهَا يَضۡحَكُونَ

Уларга Бизнинг оятларимизни олиб келганида, баногоҳ улар улардан кулиб турибдилар. info
التفاسير: