அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - அல்முக்தஸர் பீ தப்ஸீரில் குர்ஆனில் கரீமுக்கான உஸ்பெக் மொழிபெயர்ப்பு

external-link copy
55 : 5

إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلَّذِينَ يُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُمۡ رَٰكِعُونَ

Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам, бошқа кофирлар ҳам сизларнинг дўстингиз эмас. Сизларни қўллаб-қувватлайдиган чин дўстингиз Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳамда Аллоҳга бўйсуниб, ўзини хор олиб намозни мукаммал тарзда адо этадиган ва молларининг закотини берадиган мўминлардир. info
التفاسير:
இப்பக்கத்தின் வசனங்களிலுள்ள பயன்கள்:
• التنبيه علي عقيدة الولاء والبراء التي تتلخص في الموالاة والمحبة لله ورسوله والمؤمنين، وبغض أهل الكفر وتجنُّب محبتهم.
Мазкур оятларда ал-вало вал-баро ақидаси борасида огоҳлантириляпти. Бу ақида Аллоҳ, Пайғамбари ва мўминларни яхши кўриш ҳамда куфрни ёмон кўриш ва унга муҳаббатли бўлишдан қочишда ўз ифодасини топади. info

• من صفات أهل النفاق: موالاة أعداء الله تعالى.
Мунофиқларнинг сифатларидан бири Аллоҳ таолонинг душманлари билан дўст бўлишларидир. info

• التخاذل والتقصير في نصرة الدين قد ينتج عنه استبدال المُقَصِّر والإتيان بغيره، ونزع شرف نصرة الدين عنه.
Динни қўллаб-қувватлаш ишида сустлик, бепарволик қилиш шундай қилганларнинг ўрнига бошқа бир бепарво бўлмайдиган қавмнинг олиб келинишига, улардан динни қўллаб-қувватлашдек шарафнинг олиб қўйилишига сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. info

• التحذير من الساخرين بدين الله تعالى من الكفار وأهل النفاق، ومن موالاتهم.
Аллоҳ таолонинг динини масхара қиладиган кофирлар ва мунофиқлардан ҳамда улар билан дўст бўлишдан огоҳлантириляпти. info