د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه

د مخ نمبر:close

external-link copy
44 : 24

يُقَلِّبُ ٱللَّهُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّأُوْلِي ٱلۡأَبۡصَٰرِ

Аллоҳ кеча билан кундузни алмаштириб, уларни узун-қисқа қилиб туради. Бу ишда ақлли инсонлар учун Аллоҳнинг қудратини ва ягоналигини кўрсатувчи оят-аломатлар бордир. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 24

وَٱللَّهُ خَلَقَ كُلَّ دَآبَّةٖ مِّن مَّآءٖۖ فَمِنۡهُم مَّن يَمۡشِي عَلَىٰ بَطۡنِهِۦ وَمِنۡهُم مَّن يَمۡشِي عَلَىٰ رِجۡلَيۡنِ وَمِنۡهُم مَّن يَمۡشِي عَلَىٰٓ أَرۡبَعٖۚ يَخۡلُقُ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

Аллоҳ ер юзида юрадиган жониворларни нутфадан яратди. Улар орасида илонлар каби қорни билан судралиб юрадиганлари ҳам, инсон, қуш каби икки оёқда юрадиганлари ҳам, чорпойлар каби тўрт оёқда юрадиганлари ҳам бор. Аллоҳ Ўзи истаган нарсани яратади. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 24

لَّقَدۡ أَنزَلۡنَآ ءَايَٰتٖ مُّبَيِّنَٰتٖۚ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ

Биз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақ йўлга далолат қилгувчи очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи истаган одамнинг ҳеч бир эгрилиги йўқ тўғри йўлни топиб олишига тавфиқ беради. Кейин шу йўл уни жаннатга олиб боради. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 24

وَيَقُولُونَ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلرَّسُولِ وَأَطَعۡنَا ثُمَّ يَتَوَلَّىٰ فَرِيقٞ مِّنۡهُم مِّنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَۚ وَمَآ أُوْلَٰٓئِكَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Мунофиқлар: "Аллоҳга ҳам, Пайғамбарга ҳам иймон келтирдик ва Аллоҳнинг пайғамбарига итоат этдик", дейдилар. Мана шундан кейин улардан бир тоифаси Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш ва бошқа ишларда итоатсизлик қиладилар. Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этишдан бош тортган бу кимсалар, гарчи ўзларини мўминмиз, деб даъво қилсалар-да, мўмин эмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 24

وَإِذَا دُعُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَهُمۡ إِذَا فَرِيقٞ مِّنۡهُم مُّعۡرِضُونَ

Ўша мунофиқлар улар орасидаги хусуматга ҳакамлик қилиши учун Аллоҳ ва Расулига чақирилсалар, мунофиқликлари туфайли юз ўгириб кетадилар. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 24

وَإِن يَكُن لَّهُمُ ٱلۡحَقُّ يَأۡتُوٓاْ إِلَيۡهِ مُذۡعِنِينَ

Агар ҳақ ўзларининг тарафида эканини, ўзларининг фойдасига ҳукм қилинишини билсалар, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига бўйсуниб келадилар. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 24

أَفِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَمِ ٱرۡتَابُوٓاْ أَمۡ يَخَافُونَ أَن يَحِيفَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ وَرَسُولُهُۥۚ بَلۡ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ

Уларнинг дилларида мараз борми? Ё у зотнинг пайғамбар эканига шубҳа қилдиларми? Ёки Аллоҳ ва Расули уларга жабр қилади деб, қўрқяптиларми? Йўқ, буларнинг биронтаси ҳам эмас. Ягона сабаб Аллоҳнинг ҳукмидан бош тортишлари ва саркашлик қилишларидир. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 24

إِنَّمَا كَانَ قَوۡلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ إِذَا دُعُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَهُمۡ أَن يَقُولُواْ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

Аллоҳ ва Расулига улар орасида ҳакамлик қилишлари учун чақирилганларида мўминларнинг айтган гапи фақат: "Гапига қулоқ солдик ва амрига итоат этдик", дейиш бўлди. Ана ўшалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зафар қучгувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 24

وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَيَخۡشَ ٱللَّهَ وَيَتَّقۡهِ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَآئِزُونَ

Ким Аллоҳга ва Расулига итоат этса, уларнинг ҳукмига таслим бўлса, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила У Зотнинг азобидан қўрқса, бас, ана ўшаларгина дунёда ҳам, охиратда ҳам зафар қучгувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 24

۞ وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ لَئِنۡ أَمَرۡتَهُمۡ لَيَخۡرُجُنَّۖ قُل لَّا تُقۡسِمُواْۖ طَاعَةٞ مَّعۡرُوفَةٌۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ

Мунофиқлар, жиҳодга чиқишни буюрсангиз, албатта чиқамиз, дея жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Қасам ичманглар. Ёлғон гапираётганингиз ҳам, даъво қилаётган тоатингиз қандай бўлиши ҳам маълум. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардор. Биронта ишингиз У Зотдан яширин қола олмайди". info
التفاسير:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• تنوّع المخلوقات دليل على قدرة الله.
Махлуқотларнинг хилма-хиллиги Аллоҳнинг қудратига далилдир. info

• من صفات المنافقين الإعراض عن حكم الله إلا إن كان الحكم في صالحهم، ومن صفاتهم مرض القلب والشك، وسوء الظن بالله.
Аллоҳнинг ҳукмидан юз ўгириш мунофиқлар сифати. Ўзларининг фойдасига ҳукм қилинсагина юз ўгирмайдилар. Қалбдаги мараз, шубҳаланиш, Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга боришлар ҳам ўшаларнинг сифатларидан. info

• طاعة الله ورسوله والخوف من الله من أسباب الفوز في الدارين.
Аллоҳ ва Расулига итоат этиш ва Аллоҳдан қўрқиш ҳар икки дунё нажотига олиб боради. info

• الحلف على الكذب سلوك معروف عند المنافقين.
Ёлғон қасам ичиш мунофиқларнинг маълум ва машҳур йўлларидандир. info