د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه

external-link copy
54 : 11

إِن نَّقُولُ إِلَّا ٱعۡتَرَىٰكَ بَعۡضُ ءَالِهَتِنَا بِسُوٓءٖۗ قَالَ إِنِّيٓ أُشۡهِدُ ٱللَّهَ وَٱشۡهَدُوٓاْ أَنِّي بَرِيٓءٞ مِّمَّا تُشۡرِكُونَ

«Биз фақат: «Бизни худоларимизга ибодат қилишдан қайтарганинг учун сени улардан бири чалибди», деймиз, холос». Ҳуд деди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизким, шубҳасиз, мен сизларнинг худоларингизга ибодат қилишдан покман. Ўша худоларингизга қўшилиб, менга қарши нима макр қила олсангиз, қилаверинг. Муҳлат ҳам бериб ўтирманглар". info
التفاسير:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• من وسائل المشركين في التنفير من الرسل الاتهام بخفة العقل والجنون.
Мушриклар пайғамбарларни ақлсизликда, телбаликда айблаш орқали ҳам одамларни улардан бездирадилар. info

• ضعف المشركين في كيدهم وعدائهم، فهم خاضعون لله مقهورون تحت أمره وسلطانه.
Мушрикларнинг ҳийла-найранглари заиф, иш бермайди. Зеро, улар ҳам Аллоҳга бўйсунадилар, У Зотнинг салтанати остидадирлар. info

• أدلة الربوبية من الخلق والإنشاء مقتضية لتوحيد الألوهية وترك ما سوى الله.
Яратиш ва бор қилиш каби рубубият тавҳидига алоқадор далиллар ўз-ўзидан улуҳият тавҳидини ҳам, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмасликни ҳам тақозо этади. info