د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژباړه - علاء الدین منصور

Баййина

external-link copy
1 : 98

لَمۡ يَكُنِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّىٰ تَأۡتِيَهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ

1. Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 98

رَسُولٞ مِّنَ ٱللَّهِ يَتۡلُواْ صُحُفٗا مُّطَهَّرَةٗ

2. (У очиқ ҳужжат) Аллоҳ томонидан (юборилган) бир пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом бўлиб, уларга) покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 98

فِيهَا كُتُبٞ قَيِّمَةٞ

3. У (Қуръонда) энг тўғри ёзувлар — ҳукмлар бордир. info

И з о ҳ. Аллоҳ таолонинг сўнгги, мукаммал дини бўлмиш Ислом дини келиши арафасида Таврот, Инжил каби аввал нозил қилинган китоблар берилган яҳудий ва насронийлар ҳам, бутпараст мушриклар ҳам куфр ботқоғига ботиб қолишган, аҳли китоблар Таврот ва Инжилда келиши айтилган бир пайғамбарга кўз тутаётган эдилар. Қачонки улар кутган ҳужжат — Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом тилларида Аллоҳнинг Каломи Қуръон билан келганларида эса...

التفاسير:

external-link copy
4 : 98

وَمَا تَفَرَّقَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ

4. Китоб ато этилган кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб кетдилар (яъни, айримлари ўша ўзлари кутган пайғамбарга иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар)! info
التفاسير:

external-link copy
5 : 98

وَمَآ أُمِرُوٓاْ إِلَّا لِيَعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ حُنَفَآءَ وَيُقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُواْ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَذَٰلِكَ دِينُ ٱلۡقَيِّمَةِ

5. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўғри (Йўлдаги миллатнинг) динидир. info
التفاسير: