И з о ҳ. Муфассирларнинг ёзишларича, асли авлодлари Муқаддас Замин (Шом)дан бўлган Бани Исроил қавмининг Мисрга ўрнашиб қолишларига сабаб — Юсуф алайҳис-саломнинг замонларида Яъқуб алайҳис-саломнинг уруғ-авлодлари Мисрга келишиб, шу ерда уй-жой, бола-чақа қилиб қолиб кетадилар. Қачонки давлат устига Фиръавн келгач, уларни қул қилиб, энг оғир ишларда ишлата бошлади. Шунда Мусо пайғамбар Бани Исроилни бу асирликдан қутқариб, ота-боболарининг ватани Муқаддас Замин (Шом)га олиб кетмоқчи бўлади. Энди қуйидаги оятларда Мусо келтирган мўъжизалар баён қилинади.