വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - അൽ മുഖ്തസ്വർ ഫീ തഫ്സീറിൽ ഖുർആനിൽ കരീം (ഉസ്ബെക് വിവർത്തനം)

പേജ് നമ്പർ: 538:537 close

external-link copy
12 : 57

يَوۡمَ تَرَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ يَسۡعَىٰ نُورُهُم بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَبِأَيۡمَٰنِهِمۖ بُشۡرَىٰكُمُ ٱلۡيَوۡمَ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ

У кунда мўминлар ва мўминаларнинг нури олдиларида ҳам, ўнг томонларида ҳам юраётганини кўрасиз. Ўша кунда уларга шундай дейилади: "Бугун сизларга хушхабар бор. Қасрлари ва дарахтлари остидан дарёлар оқиб ўтадиган жаннатлар сизларникидир. У ерларда мангу қоласизлар. Мана шу энг буюк муваффақиятдир". info
التفاسير:

external-link copy
13 : 57

يَوۡمَ يَقُولُ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتُ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱنظُرُونَا نَقۡتَبِسۡ مِن نُّورِكُمۡ قِيلَ ٱرۡجِعُواْ وَرَآءَكُمۡ فَٱلۡتَمِسُواْ نُورٗاۖ فَضُرِبَ بَيۡنَهُم بِسُورٖ لَّهُۥ بَابُۢ بَاطِنُهُۥ فِيهِ ٱلرَّحۡمَةُ وَظَٰهِرُهُۥ مِن قِبَلِهِ ٱلۡعَذَابُ

Мунофиқлар ва мунофиқалар иймон келтирганларга: "Бизга ҳам қараб юборинглар, нурингиздан озгина олиб, кўприкдан ўтиб олайлик", деган кунда уларга истеҳзо билан шундай дейилади: "Ортингизга қайтиб нур қидираверинг". Кейин уларнинг орасига бир девор урилади. Деворнинг бир эшиги ҳам бўлади. Унинг ичкари тарафи мўминлар учун раҳмат, ташқари тарафи эса мунфиқлар учун азоб бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 57

يُنَادُونَهُمۡ أَلَمۡ نَكُن مَّعَكُمۡۖ قَالُواْ بَلَىٰ وَلَٰكِنَّكُمۡ فَتَنتُمۡ أَنفُسَكُمۡ وَتَرَبَّصۡتُمۡ وَٱرۡتَبۡتُمۡ وَغَرَّتۡكُمُ ٱلۡأَمَانِيُّ حَتَّىٰ جَآءَ أَمۡرُ ٱللَّهِ وَغَرَّكُم بِٱللَّهِ ٱلۡغَرُورُ

Мунофиқлар мўминларга: "Биз ҳам сизлар билан бирга мусулмон бўлмаганмидик, тоат-ибодат қилмаганмидик", дея нидо қиладилар. Шунда мўминлар уларга шундай дейдилар: "Ҳа, шундай. Биз билан бирга эдингиз. Лекин мунофиқлик қилиб, Ўзингизни ўзингиз ҳалокатга олиб бордингиз. Кофирлигингизни эълон қилиш умун мўминларнинг мағлуб бўлишини пойлаб юрдингиз. Аллоҳнинг мўминларга мадад беришига ҳам, қайта тирилишга ҳам шубҳа билан қарадингиз. То ўлим келгунига қадар орзуларга алданиб яшадингиз. Шайтон сизларни Аллоҳнинг йўлидан оздирди". info
التفاسير:

external-link copy
15 : 57

فَٱلۡيَوۡمَ لَا يُؤۡخَذُ مِنكُمۡ فِدۡيَةٞ وَلَا مِنَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۚ مَأۡوَىٰكُمُ ٱلنَّارُۖ هِيَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Эй мунофиқалар, бугун сизлардан ҳам, Аллоҳга ошкора кофир бўлганлардан ҳам ҳеч қандай тўлов олинмайди. Сизларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам жойларингиз дўзахдир. Сизларга дўзах муносиб. Дўзахга сизлар муносиб. Нақадар ёмон оқибат! info
التفاسير:

external-link copy
16 : 57

۞ أَلَمۡ يَأۡنِ لِلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن تَخۡشَعَ قُلُوبُهُمۡ لِذِكۡرِ ٱللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ ٱلۡحَقِّ وَلَا يَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلُ فَطَالَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡأَمَدُ فَقَسَتۡ قُلُوبُهُمۡۖ وَكَثِيرٞ مِّنۡهُمۡ فَٰسِقُونَ

Аллоҳга ва Расулига иймон келтирган зотлар учун Аллоҳни эслашдан, Қуръондаги ваъда ва ваидларни тиловат қилишдан қалблари эриб кетиш ҳамда олдинига Таврот ва Инжил китоблари берилиб, вақт ўтиши билан эса диллари қотиб, кўплари итоатсиз, фосиқ бўлиб кетган яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик фурсати келмадими? info
التفاسير:

external-link copy
17 : 57

ٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يُحۡيِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۚ قَدۡ بَيَّنَّا لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ

Билингларки, Аллоҳ қуриб қолган ерни ўсимликлар ўстириб яшнатади. Эй одамлар, сизларга Аллоҳнинг қудрати ва бир эканига далолат қиладиган далилларни, ҳужжатларни баён қилдик. Шоядки, ақл юритиб, қақраб ётган ерни яшнатган Аллоҳ сизларни ҳам ўлганингиздан кейин тирилтира олишини, сизларнинг қотиб кетган қалбларингизни юмшатишга ҳам қодир эканини билиб олсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 57

إِنَّ ٱلۡمُصَّدِّقِينَ وَٱلۡمُصَّدِّقَٰتِ وَأَقۡرَضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗا يُضَٰعَفُ لَهُمۡ وَلَهُمۡ أَجۡرٞ كَرِيمٞ

Мол-давлатларининг бир қисмини садақа қиладиган эркаклар ва худди шундай аёллар шу ишларини миннат ва озор аралаштирмасдан чин кўнгилдан қилсалар, уларнинг савоблари бир неча баробар қилиб берилади. Бир яхшилиги ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Бундан ташқари уларга Аллоҳнинг ҳузурида яна бир улуғ савоб ҳам бор. У жаннатдир. info
التفاسير:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• امتنان الله على المؤمنين بإعطائهم نورًا يسعى أمامهم وعن أيمانهم.
Аллоҳ таоло мўминлардан миннатдор бўлиб, уларга олдиларида ва ўнг тарафларида юрадиган бир нур ато этади. info

• المعاصي والنفاق سبب للظلمة والهلاك يوم القيامة.
Гуноҳлар ва мунофиқлик Қиёмат куни одамни зулмат ва ҳалокат чоҳига улоқтиради. info

• التربُّص بالمؤمنين والشك في البعث، والانخداع بالأماني، والاغترار بالشيطان: من صفات المنافقين.
Мўминларнинг мағлуб бўлишини пойлаб юриш, қайта тирилишга шубҳа билан қараш, орзуларга алданиш, шайтонга қулоқ солиш мунофиқларнинг сифатларидандир. info

• خطر الغفلة المؤدية لقسوة القلوب.
Қалбнинг қотиб кетишига олиб борадиган ғафлат ўта хатарлидир. info