ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - ಉಜ್ಬೆಕ್ ಅನುವಾದ - ರುವ್ವಾದ್ ಭಾಷಾಂತರ ಕೇಂದ್ರ

Наҳл

external-link copy
1 : 16

أَتَىٰٓ أَمۡرُ ٱللَّهِ فَلَا تَسۡتَعۡجِلُوهُۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

Аллоҳнинг фармони келди. Бас, уни шошилтирманглар. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан пок ва олийдир. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 16

يُنَزِّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ بِٱلرُّوحِ مِنۡ أَمۡرِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦٓ أَنۡ أَنذِرُوٓاْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱتَّقُونِ

Ўзи истаган бандаларига Ўз амри ила фаришталарни ваҳий билан туширади. «Огоҳлантиринглар! Мендан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, Мендангина қўрқинглар». info
التفاسير:

external-link copy
3 : 16

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۚ تَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

Осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Улар келтираётган ширклардан олий бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 16

خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن نُّطۡفَةٖ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٞ مُّبِينٞ

Инсонни бир нутфадан яратди. Энди эса у очиқ рақиб. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 16

وَٱلۡأَنۡعَٰمَ خَلَقَهَاۖ لَكُمۡ فِيهَا دِفۡءٞ وَمَنَٰفِعُ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ

Сизлар учун чорва молларини яратди. Уларда сиз учун исиниш ва бошқа манфаатлар бор ва улардан озуқаланасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 16

وَلَكُمۡ فِيهَا جَمَالٌ حِينَ تُرِيحُونَ وَحِينَ تَسۡرَحُونَ

Сизлар учун уларнинг кечқурун ўтлаб қайтаётганларида ва эрталаб ўтлаш учун кетаётганларида бир гўзаллик бор. info
التفاسير: