И з о ҳ. Ушбу оятдаги хитоб Макка арабларига қаратилган бўлиб, уни шундай тушунмоқ лозим: Бошқа тил, бошқа миллат эгалари Қуръон тилини билмаганлари боис, Унинг қадр-қимматини тўла англай олмасликлари мумкин. Аммо сизлар ўз тилингизда нозил қилинган, теран маъно-моҳиятидан ташқари балоғат ва фасоҳатга тўлиқ бўлган назмининг ўзидан илоҳий мўъжиза экани кўриниб турган Китобни қандай инкор қила оласизлар?!
И з о ҳ. Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан гўдаклик чоғидаёқ жонсиз ҳайкал-бутларга сиғинишдан бош тортган Иброҳим алайҳиссаломни отаси: «Зора худоларимиз ҳақидаги хато фикрлари ўзгарса», деб ўзларининг йилда бир бўладиган диний байрамларига олиб бормоқчи бўлади. Лекин у оёғи оғриётганини баҳона қилиб, байрамга бормайди ва ичида улар кетгач бутхонадаги ҳайкалларни синдиришга қасам ичади.