(Иброҳим алайҳиссалом ўз даврларида ва ундан олдинги замонларда бут-санамлар кўплаб кишиларнинг залолатга кетишига сабаб бўлганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу маънодаги дуони қилдилар.)
(Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонлик юрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. У ердагилар Аллоҳга ибодатни тўғри қилиб, намозни тўкис адо этганларида, омонликка қўшиб тўқчиликни ҳам берди. Мусулмон бўлган одамлар қалбини ўша томонга талпиниб турадиган этиб қўйди. У жойнию аҳолисини, ерларида ҳеч нарса ўсмаслигига қарамасдан, турли мевалар билан ризқлантириб қўйди. Фақат, ўша ер аҳолисининг шукр қилиши қолди, холос.)
(Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил алайҳиссалом, сўнгра Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғ неъматидир.)