ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

Инсон

external-link copy
1 : 76

هَلۡ أَتَىٰ عَلَى ٱلۡإِنسَٰنِ حِينٞ مِّنَ ٱلدَّهۡرِ لَمۡ يَكُن شَيۡـٔٗا مَّذۡكُورًا

Дарҳақиқат, инсонга у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? info
التفاسير:

external-link copy
2 : 76

إِنَّا خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِن نُّطۡفَةٍ أَمۡشَاجٖ نَّبۡتَلِيهِ فَجَعَلۡنَٰهُ سَمِيعَۢا بَصِيرًا

Дарҳақиқат, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Уни синаймиз. (Шунинг учун) уни эшитадиган, кўрадиган қилиб қўйдик. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 76

إِنَّا هَدَيۡنَٰهُ ٱلسَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرٗا وَإِمَّا كَفُورًا

Дарҳақиқат, Биз унга йўл кўрсатдик. Ё шукр қилувчи ва ё куфр келтирувчи бўлсин. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 76

إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلۡكَٰفِرِينَ سَلَٰسِلَاْ وَأَغۡلَٰلٗا وَسَعِيرًا

Дарҳақиқат, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 76

إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ يَشۡرَبُونَ مِن كَأۡسٖ كَانَ مِزَاجُهَا كَافُورًا

Албатта, яхшилар аралашмаси кофур бўлган майкосалардан ичурлар. info
التفاسير: