ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

external-link copy
31 : 74

وَمَا جَعَلۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةٗۖ وَمَا جَعَلۡنَا عِدَّتَهُمۡ إِلَّا فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيَسۡتَيۡقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَيَزۡدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِيمَٰنٗا وَلَا يَرۡتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَمَا يَعۡلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَۚ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡبَشَرِ

Дўзах эгалари - қўриқчиларини фақат фаришталар қилдик. Уларнинг сонини куфр келтирганлар учун синовдан ўзга нарса қилмадик. Токи китоб берилганлар аниқ билиб олсинлар ва иймон келтирганларнинг иймони янада зиёда бўлсин. Китоб берилганлар ҳам, мўминлар ҳам шубҳага бормасинлар. Қалбида марази бор кимсалар ва кофирлар эса: «Бу билан Аллоҳ нимани мисол қилмоқчи бўляпти», деб қолсинлар. Аллоҳ мана шундай Ўзи истаган одамни адаштиради ва Ўзи истаган одамни ҳидоят қилади. Парвардигорингизнинг лашкарларини Ўзидан ўзга ҳеч кимса билмас. У башарият учун бир эслатма, холос. info
التفاسير: