ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
8 : 66

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ تُوبُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ تَوۡبَةٗ نَّصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمۡ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمۡ سَيِّـَٔاتِكُمۡ وَيُدۡخِلَكُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ يَوۡمَ لَا يُخۡزِي ٱللَّهُ ٱلنَّبِيَّ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥۖ نُورُهُمۡ يَسۡعَىٰ بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَبِأَيۡمَٰنِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَتۡمِمۡ لَنَا نُورَنَا وَٱغۡفِرۡ لَنَآۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ

Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар. Шоядки, Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмайдиган кунда Парвардигорингиз ёмонликларингизни ўчириб, ўзингизни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритса. Уларнинг нури олдиларида ва ўнг тарафларида юриб боради. Ўзлари эса: «Парвардигоро, нуримизни тўла қилиб бер ва бизни мағфират айла, Сен ҳар нарсага Қодирсан», дейдилар. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 66

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ جَٰهِدِ ٱلۡكُفَّارَ وَٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱغۡلُظۡ عَلَيۡهِمۡۚ وَمَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Эй Пайғамбар, кофирлар ва мунофиқларга қарши курашинг. Уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат! info
التفاسير:

external-link copy
10 : 66

ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱمۡرَأَتَ نُوحٖ وَٱمۡرَأَتَ لُوطٖۖ كَانَتَا تَحۡتَ عَبۡدَيۡنِ مِنۡ عِبَادِنَا صَٰلِحَيۡنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمۡ يُغۡنِيَا عَنۡهُمَا مِنَ ٱللَّهِ شَيۡـٔٗا وَقِيلَ ٱدۡخُلَا ٱلنَّارَ مَعَ ٱلدَّٰخِلِينَ

Аллоҳ куфр келтирган кимсалар ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол қилиб келтирди. У иккиси бандаларимиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар. Шу билан икки солиҳ банда Аллоҳдан бирон нарсани у иккисидан даф қила олмадилар ва: «Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар», дейилди. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 66

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱمۡرَأَتَ فِرۡعَوۡنَ إِذۡ قَالَتۡ رَبِّ ٱبۡنِ لِي عِندَكَ بَيۡتٗا فِي ٱلۡجَنَّةِ وَنَجِّنِي مِن فِرۡعَوۡنَ وَعَمَلِهِۦ وَنَجِّنِي مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ

Аллоҳ иймон келтирган зотлар ҳақида эса Фиръавннинг аёлини мисол қилди. Ўшанда у: «Парвардигорим, мен учун Ўзингнинг ҳузурингда жаннатдан бир уй қуриб бер, менга Фиръавн ва унинг ишидан нажот бер ва мени золим қавмдан қутқар», деганди. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 66

وَمَرۡيَمَ ٱبۡنَتَ عِمۡرَٰنَ ٱلَّتِيٓ أَحۡصَنَتۡ فَرۡجَهَا فَنَفَخۡنَا فِيهِ مِن رُّوحِنَا وَصَدَّقَتۡ بِكَلِمَٰتِ رَبِّهَا وَكُتُبِهِۦ وَكَانَتۡ مِنَ ٱلۡقَٰنِتِينَ

Ўз номусини сақлаган Имроннинг қизи Марямни ҳам (мисол қилди). Бас, унга Ўз Руҳимиздан пуфладик. У Парвардигорининг сўзларини, китобларини тасдиқ этди ва у итоаткорлардан бўлди. info
التفاسير: