ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
17 : 59

فَكَانَ عَٰقِبَتَهُمَآ أَنَّهُمَا فِي ٱلنَّارِ خَٰلِدَيۡنِ فِيهَاۚ وَذَٰلِكَ جَزَٰٓؤُاْ ٱلظَّٰلِمِينَ

Иккисининг ҳам оқибати шуки, улар дўзахдадирлар. Унда абадий қоладилар. Золимларнинг жазоси мана шу. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 59

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلۡتَنظُرۡ نَفۡسٞ مَّا قَدَّمَتۡ لِغَدٖۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ

Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳар бир жон эрта учун нима тайёрлаб қўйганига қарасин. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 59

وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ نَسُواْ ٱللَّهَ فَأَنسَىٰهُمۡ أَنفُسَهُمۡۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ

Аллоҳни унутган ва натижада Аллоҳ уларга ўзларини унуттириб қўйган кимсалар каби бўлманглар. Ана ўшалар фосиқлардир. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 59

لَا يَسۡتَوِيٓ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِۚ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ هُمُ ٱلۡفَآئِزُونَ

Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари зафар қучган зотлардир. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 59

لَوۡ أَنزَلۡنَا هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ عَلَىٰ جَبَلٖ لَّرَأَيۡتَهُۥ خَٰشِعٗا مُّتَصَدِّعٗا مِّنۡ خَشۡيَةِ ٱللَّهِۚ وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَتَفَكَّرُونَ

Агар бу Қуръонни бир тоққа туширганимизда унинг Аллоҳдан қўрққанидан эгилиб, ёрилиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни инсонлар учун зарб этурмиз. Шоядки, улар фикр юритсалар. info
التفاسير:

external-link copy
22 : 59

هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِۖ هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ

У Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ғайбу шаҳодатни Билгувчидир. У Раҳмон ва Раҳимдир. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 59

هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡقُدُّوسُ ٱلسَّلَٰمُ ٱلۡمُؤۡمِنُ ٱلۡمُهَيۡمِنُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡجَبَّارُ ٱلۡمُتَكَبِّرُۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ

У Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Подшоҳдир. Қуддусдир. Саломдир. Мўминдир. Муҳайминдир. Азиздир. Жаббордир. Мутакаббирдир. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан Покдир. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 59

هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡخَٰلِقُ ٱلۡبَارِئُ ٱلۡمُصَوِّرُۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ

У Аллоҳ Холиқдир. Борийдир. Мусаввирдир. Гўзал номлар Уникидир. Осмонлару ердаги нарсалар Унга тасбеҳ айтар. У Азиздир, Ҳакимдир. info
التفاسير: