ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

external-link copy
95 : 5

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقۡتُلُواْ ٱلصَّيۡدَ وَأَنتُمۡ حُرُمٞۚ وَمَن قَتَلَهُۥ مِنكُم مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآءٞ مِّثۡلُ مَا قَتَلَ مِنَ ٱلنَّعَمِ يَحۡكُمُ بِهِۦ ذَوَا عَدۡلٖ مِّنكُمۡ هَدۡيَۢا بَٰلِغَ ٱلۡكَعۡبَةِ أَوۡ كَفَّٰرَةٞ طَعَامُ مَسَٰكِينَ أَوۡ عَدۡلُ ذَٰلِكَ صِيَامٗا لِّيَذُوقَ وَبَالَ أَمۡرِهِۦۗ عَفَا ٱللَّهُ عَمَّا سَلَفَۚ وَمَنۡ عَادَ فَيَنتَقِمُ ٱللَّهُ مِنۡهُۚ وَٱللَّهُ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٍ

Эй иймон келтирганлар, эҳромдалик пайтингизда овни ўлдирмангиз. Сизлардан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси чорва ҳайвонларидан унга тенг келадиганини ҳадйи қилиб Каъбага етказишдир. (Бу ишда) ўзларингиздан икки одил киши ҳакамлик қилади. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўриши учун ўшанга яраша рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ афв этди. Ким яна қайта шу ишни қилса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Аллоҳ Азиз ва интиқом Эгасидир. info
التفاسير: