ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
47 : 41

۞ إِلَيۡهِ يُرَدُّ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِۚ وَمَا تَخۡرُجُ مِن ثَمَرَٰتٖ مِّنۡ أَكۡمَامِهَا وَمَا تَحۡمِلُ مِنۡ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلۡمِهِۦۚ وَيَوۡمَ يُنَادِيهِمۡ أَيۡنَ شُرَكَآءِي قَالُوٓاْ ءَاذَنَّٰكَ مَا مِنَّا مِن شَهِيدٖ

Соат илми Унга қайтарилур. Меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир аёлнинг нимага ҳомиладор бўлиши ва нимани туғиши ҳам У Зотнинг илми билангина бўлади. Уларга: «Қани Менинг шерикларим», деб нидо қилган кунда улар: «Эътироф этамизки, орамизда бунга биронта гувоҳ йўқ», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 41

وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَدۡعُونَ مِن قَبۡلُۖ وَظَنُّواْ مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ

Илгари дуо қилиб юрган бутлари улардан ғойиб бўлиб қолди. Энди ўзларига қочгани жой қолмаганига амин бўлдилар. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 41

لَّا يَسۡـَٔمُ ٱلۡإِنسَٰنُ مِن دُعَآءِ ٱلۡخَيۡرِ وَإِن مَّسَّهُ ٱلشَّرُّ فَيَـُٔوسٞ قَنُوطٞ

Инсон яхшилик сўраб дуо қилишдан зерикмайди. Агар унга бир ёмонлик етса, ноумид бўлгувчи, тушкунликка тушгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 41

وَلَئِنۡ أَذَقۡنَٰهُ رَحۡمَةٗ مِّنَّا مِنۢ بَعۡدِ ضَرَّآءَ مَسَّتۡهُ لَيَقُولَنَّ هَٰذَا لِي وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّجِعۡتُ إِلَىٰ رَبِّيٓ إِنَّ لِي عِندَهُۥ لَلۡحُسۡنَىٰۚ فَلَنُنَبِّئَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِمَا عَمِلُواْ وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنۡ عَذَابٍ غَلِيظٖ

Бир мусибатга йўлиққанидан кейин унга Ўзимиз тарафимиздан бир раҳмат таъмини берсак: «Бу ўзи менинг ҳаққимдир. Мен, Қиёмат қоим бўлади, деб ўйламайман. Агар Парвардигоримга қайтариладиган бўлсам ҳам, аниқки, Унинг ҳузурида менга аталган яхшилик бор», дейиши тайин. Биз, албатта, куфр келтирганларга қилган ишлари ҳақида хабар берурмиз ва уларга, албатта, қаттиқ азобни тоттирурмиз. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 41

وَإِذَآ أَنۡعَمۡنَا عَلَى ٱلۡإِنسَٰنِ أَعۡرَضَ وَنَـَٔا بِجَانِبِهِۦ وَإِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ فَذُو دُعَآءٍ عَرِيضٖ

Қачон инсонга неъмат ато этсак, юз ўгириб, ўз тарафига кетади. Қачон ёмонликка йўлиқса, узундан-узоқ дуо қилиб қоладиган бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 41

قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِن كَانَ مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ ثُمَّ كَفَرۡتُم بِهِۦ مَنۡ أَضَلُّ مِمَّنۡ هُوَ فِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ

Айтинг: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ тарафидан бўлса ва унга куфр келтираётган бўлсангизлар, узоқ тортишув ичида қолган одамдан ҳам адашганроқ ким бор?!» info
التفاسير:

external-link copy
53 : 41

سَنُرِيهِمۡ ءَايَٰتِنَا فِي ٱلۡأٓفَاقِ وَفِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّۗ أَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ

Биз уларга оятларимизни уфқларда ҳам, ўзларида ҳам, албатта, кўрсатиб қўямиз. Токи уларга унинг ҳақ экани аён бўлсин. Парвардигорингизнинг ҳар нарсага Гувоҳ экани кифоя қилмасми? info
التفاسير:

external-link copy
54 : 41

أَلَآ إِنَّهُمۡ فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآءِ رَبِّهِمۡۗ أَلَآ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَيۡءٖ مُّحِيطُۢ

Огоҳ бўлингизким, улар Парвардигорларига рўбарў бўлишдан шак-шубҳададирлар. Огоҳ бўлингизким, У ҳар нарсани иҳота қилиб олгувчидир. info
التفاسير: