ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
12 : 32

وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلۡمُجۡرِمُونَ نَاكِسُواْ رُءُوسِهِمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ رَبَّنَآ أَبۡصَرۡنَا وَسَمِعۡنَا فَٱرۡجِعۡنَا نَعۡمَلۡ صَٰلِحًا إِنَّا مُوقِنُونَ

Гуноҳкорларнинг Парвардигорлари ҳузурида бошларини эгиб: «Парвардигоро, кўрдик, эшитдик, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз, энди биз аниқ ишонгувчилармиз», дейишларини кўрсангиз эди. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 32

وَلَوۡ شِئۡنَا لَأٓتَيۡنَا كُلَّ نَفۡسٍ هُدَىٰهَا وَلَٰكِنۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ مِنِّي لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ

Агар истасак, ҳар бир жонга ҳидоятини бериб қўйган бўлар эдик. Лекин Мен тарафимдан: «Албатта, жаҳаннамни инсу жинларнинг ҳаммаси билан тўлдираман», деган гап ҳақ бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 32

فَذُوقُواْ بِمَا نَسِيتُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَآ إِنَّا نَسِينَٰكُمۡۖ وَذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

Бас, ушбу кунингиздаги учрашувни унутганингиз туфайли (азобни) тотингиз! Биз ҳам сизни «унутдик». Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг! info
التفاسير:

external-link copy
15 : 32

إِنَّمَا يُؤۡمِنُ بِـَٔايَٰتِنَا ٱلَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُواْ بِهَا خَرُّواْۤ سُجَّدٗاۤ وَسَبَّحُواْ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَهُمۡ لَا يَسۡتَكۡبِرُونَ۩

Бизнинг оятларимизга улар зикр қилинганда сажда қилиб ерга йиқиладиган ҳамда мутакаббирлик қилмасдан Парвардигорларига ҳамду тасбеҳ айтадиган зотларгина иймон келтирадилар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 32

تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمۡ عَنِ ٱلۡمَضَاجِعِ يَدۡعُونَ رَبَّهُمۡ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ

Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 32

فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амалларига мукофот сифатида беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 32

أَفَمَن كَانَ مُؤۡمِنٗا كَمَن كَانَ فَاسِقٗاۚ لَّا يَسۡتَوُۥنَ

Мўмин бўлган кимса фосиқ бўлган кимса кабими? (Улар) тенг бўлмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 32

أَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ جَنَّٰتُ ٱلۡمَأۡوَىٰ نُزُلَۢا بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Иймон келтириб, яхши ишларни қилганларнинг қилиб ўтган амаллари учун жойлари жаннатлардир. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 32

وَأَمَّا ٱلَّذِينَ فَسَقُواْ فَمَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُۖ كُلَّمَآ أَرَادُوٓاْ أَن يَخۡرُجُواْ مِنۡهَآ أُعِيدُواْ فِيهَا وَقِيلَ لَهُمۡ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ

Фосиқлик қилган кимсаларнинг эса жойлари дўзахдир. Қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: «Дўзах азобини тотинглар. Уни ёлғон деган эдинглар». info
التفاسير: