ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

external-link copy
76 : 28

۞ إِنَّ قَٰرُونَ كَانَ مِن قَوۡمِ مُوسَىٰ فَبَغَىٰ عَلَيۡهِمۡۖ وَءَاتَيۡنَٰهُ مِنَ ٱلۡكُنُوزِ مَآ إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوٓأُ بِٱلۡعُصۡبَةِ أُوْلِي ٱلۡقُوَّةِ إِذۡ قَالَ لَهُۥ قَوۡمُهُۥ لَا تَفۡرَحۡۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَرِحِينَ

Қорун Мусо қавмидан эди. Бас, уларга мутакаббирлик қилди. Унга хазиналардан шу қадарини берган эдикки, унинг калитларини кўтариб юриш бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиларди. Ўшанда унга қавми шундай деганди: «Ҳовлиқма! Аллоҳ ҳовлиқмаларни ёқтирмайди». info
التفاسير: