ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
61 : 26

فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلۡجَمۡعَانِ قَالَ أَصۡحَٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدۡرَكُونَ

Икки жамоа бир-бирларини кўрган вақтда Мусонинг ҳамроҳлари: «Бизлар аниқ тутилдик», дедилар. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 26

قَالَ كَلَّآۖ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهۡدِينِ

Деди: «Йўқ, албатта, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У менга йўл кўрсатади». info
التفاسير:

external-link copy
63 : 26

فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ

Мусога шундай ваҳий қилдик: «Асоинг билан денгизни ур». Шунда у бўлиниб, ҳар бир бўлак баланд тоғ каби бўлди. info
التفاسير:

external-link copy
64 : 26

وَأَزۡلَفۡنَا ثَمَّ ٱلۡأٓخَرِينَ

Кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. info
التفاسير:

external-link copy
65 : 26

وَأَنجَيۡنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ

Мусо ва унга эргашганларнинг ҳаммаларига нажот бердик. info
التفاسير:

external-link copy
66 : 26

ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ

Сўнгра бошқаларни ғарқ қилиб юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 26

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ

Бу ишда бир белги бордир. Уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
68 : 26

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Парвардигорингиз Азиз ва Меҳрибондир. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 26

وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ إِبۡرَٰهِيمَ

Уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб беринг. info
التفاسير:

external-link copy
70 : 26

إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَا تَعۡبُدُونَ

Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қиляпсизлар?» - деган эди. info
التفاسير:

external-link copy
71 : 26

قَالُواْ نَعۡبُدُ أَصۡنَامٗا فَنَظَلُّ لَهَا عَٰكِفِينَ

Дедилар: «Бут-санамларга ибодат қиляпмиз ва уларга содиқ қолурмиз». info
التفاسير:

external-link copy
72 : 26

قَالَ هَلۡ يَسۡمَعُونَكُمۡ إِذۡ تَدۡعُونَ

Деди: «Дуо қилганингизда улар сизни эшитадиларми? info
التفاسير:

external-link copy
73 : 26

أَوۡ يَنفَعُونَكُمۡ أَوۡ يَضُرُّونَ

Ёки фойда ё зарар етказа оладиларми?» info
التفاسير:

external-link copy
74 : 26

قَالُواْ بَلۡ وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ

Дедилар: «Йўқ, ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрганмиз». info
التفاسير:

external-link copy
75 : 26

قَالَ أَفَرَءَيۡتُم مَّا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ

Деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни ўйлаб кўрдингизми? info
التفاسير:

external-link copy
76 : 26

أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلۡأَقۡدَمُونَ

Сизлар ва қадимги ота-боболарингиз?» info
التفاسير:

external-link copy
77 : 26

فَإِنَّهُمۡ عَدُوّٞ لِّيٓ إِلَّا رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

Шак-шубҳасиз, улар менга душмандир. Барча оламлар Парвардигоригина бундан мустасно. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 26

ٱلَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهۡدِينِ

У мени яратгандир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур. info
التفاسير:

external-link copy
79 : 26

وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ

Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур. info
التفاسير:

external-link copy
80 : 26

وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ

Бемор бўлсам, Унинг Ўзи менга шифо берур. info
التفاسير:

external-link copy
81 : 26

وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ

Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи. info
التفاسير:

external-link copy
82 : 26

وَٱلَّذِيٓ أَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لِي خَطِيٓـَٔتِي يَوۡمَ ٱلدِّينِ

Жазо кунида гуноҳларимни мағфират этишини ёлғиз Ундан умид қилурман. info
التفاسير:

external-link copy
83 : 26

رَبِّ هَبۡ لِي حُكۡمٗا وَأَلۡحِقۡنِي بِٱلصَّٰلِحِينَ

Парвардигорим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳлар қаторига қўшгин. info
التفاسير: