ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
73 : 22

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٞ فَٱسۡتَمِعُواْ لَهُۥٓۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَن يَخۡلُقُواْ ذُبَابٗا وَلَوِ ٱجۡتَمَعُواْ لَهُۥۖ وَإِن يَسۡلُبۡهُمُ ٱلذُّبَابُ شَيۡـٔٗا لَّا يَسۡتَنقِذُوهُ مِنۡهُۚ ضَعُفَ ٱلطَّالِبُ وَٱلۡمَطۡلُوبُ

Эй одамлар, бир масал зарб этилди. Унга қулоқ солинглар. Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган бутларингиз ҳаммаси бир бўлса ҳам бир пашшани яратолмайдилар. Агар пашша улардан бирон нарсани олиб қўйса, уни қутқара олмайдилар ҳам. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинмиш ҳам заиф-ожиздир. info
التفاسير:

external-link copy
74 : 22

مَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

Улар Аллоҳни етарлича қадрламадилар (улуғламадилар). Аллоҳ Кучли ва Ғолибдир. info
التفاسير:

external-link copy
75 : 22

ٱللَّهُ يَصۡطَفِي مِنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ رُسُلٗا وَمِنَ ٱلنَّاسِۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعُۢ بَصِيرٞ

Аллоҳ фаришталардан элчиларни саралаб олади, инсонлардан ҳам. Аллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчи Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
76 : 22

يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ

Уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсани билади. Ишлар Аллоҳга қайтарилади. info
التفاسير:

external-link copy
77 : 22

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱرۡكَعُواْ وَٱسۡجُدُواْۤ وَٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمۡ وَٱفۡعَلُواْ ٱلۡخَيۡرَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ۩

Эй иймон келтирган зотлар, рукуъ қилинглар, сажда қилинглар, Парвардигорингизга сиғиниб, яхшилик қилинглар. Шояд, нажот топсангизлар. info
التفاسير:

external-link copy
78 : 22

وَجَٰهِدُواْ فِي ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦۚ هُوَ ٱجۡتَبَىٰكُمۡ وَمَا جَعَلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلدِّينِ مِنۡ حَرَجٖۚ مِّلَّةَ أَبِيكُمۡ إِبۡرَٰهِيمَۚ هُوَ سَمَّىٰكُمُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ مِن قَبۡلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ ٱلرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيۡكُمۡ وَتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِۚ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱعۡتَصِمُواْ بِٱللَّهِ هُوَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ فَنِعۡمَ ٱلۡمَوۡلَىٰ وَنِعۡمَ ٱلنَّصِيرُ

Аллоҳ йўлида ҳақиқий жиҳод қилинглар. У Зот сизларни саралаб олди. Сизларга динда бирон ноқулайликни қўймади. Отангиз Иброҳимнинг миллати. У олдин сизларни мусулмонлар, деб номлади. Бу ишда пайғамбар сизларга гувоҳ бўлса, сизлар одамларга гувоҳ бўласизлар. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закотни беринглар, Аллоҳга боғланинглар. У Ҳожангиздир. Нақадар яхши Ҳожа ва нақадар яхши Мададкор! info
التفاسير: