ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
38 : 20

إِذۡ أَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰٓ أُمِّكَ مَا يُوحَىٰٓ

Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилгандик. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 20

أَنِ ٱقۡذِفِيهِ فِي ٱلتَّابُوتِ فَٱقۡذِفِيهِ فِي ٱلۡيَمِّ فَلۡيُلۡقِهِ ٱلۡيَمُّ بِٱلسَّاحِلِ يَأۡخُذۡهُ عَدُوّٞ لِّي وَعَدُوّٞ لَّهُۥۚ وَأَلۡقَيۡتُ عَلَيۡكَ مَحَبَّةٗ مِّنِّي وَلِتُصۡنَعَ عَلَىٰ عَيۡنِيٓ

«Уни сандиққа солиб, дарёга ташла. Бас, уни дарё соҳилга отсин. (Кейин) уни Менинг душманим ва унинг душмани ушлаб олур». (Эй Мусо,) Менинг кўз олдимда униб-ўсишинг учун сенинг устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 20

إِذۡ تَمۡشِيٓ أُخۡتُكَ فَتَقُولُ هَلۡ أَدُلُّكُمۡ عَلَىٰ مَن يَكۡفُلُهُۥۖ فَرَجَعۡنَٰكَ إِلَىٰٓ أُمِّكَ كَيۡ تَقَرَّ عَيۡنُهَا وَلَا تَحۡزَنَۚ وَقَتَلۡتَ نَفۡسٗا فَنَجَّيۡنَٰكَ مِنَ ٱلۡغَمِّ وَفَتَنَّٰكَ فُتُونٗاۚ فَلَبِثۡتَ سِنِينَ فِيٓ أَهۡلِ مَدۡيَنَ ثُمَّ جِئۡتَ عَلَىٰ قَدَرٖ يَٰمُوسَىٰ

Ўшанда опанг юриб бориб: «Уни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?» – деган эди. Бас, кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин деб, сени онангга қайтаргандик. (Катта бўлиб) бир жонни ўлдириб қўйдинг. Бас, сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар билан синадик. Кейин неча йиллар Мадян аҳлида қолиб кетдинг ва тақдир тақозоси билан (бу ерга) келдинг, эй Мусо! info
التفاسير:

external-link copy
41 : 20

وَٱصۡطَنَعۡتُكَ لِنَفۡسِي

Сени Ўзим учун танладим. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 20

ٱذۡهَبۡ أَنتَ وَأَخُوكَ بِـَٔايَٰتِي وَلَا تَنِيَا فِي ذِكۡرِي

Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб (Фиръавнга) боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 20

ٱذۡهَبَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ

Фиръавнга боринглар! Чунки у ҳаддидан ошди. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 20

فَقُولَا لَهُۥ قَوۡلٗا لَّيِّنٗا لَّعَلَّهُۥ يَتَذَكَّرُ أَوۡ يَخۡشَىٰ

Унга мулойим гапиринглар. Шояд, панд-насиҳат олса ёки қўрқса. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 20

قَالَا رَبَّنَآ إِنَّنَا نَخَافُ أَن يَفۡرُطَ عَلَيۡنَآ أَوۡ أَن يَطۡغَىٰ

Дедилар: «Парвардигоро, биз унинг шошқалоқлик билан бизга ёмонлик қилишидан ёки баттар ҳаддидан ошишидан қўрқамиз». info
التفاسير:

external-link copy
46 : 20

قَالَ لَا تَخَافَآۖ إِنَّنِي مَعَكُمَآ أَسۡمَعُ وَأَرَىٰ

Деди: «Қўрқманглар. Шак-шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман, эшитиб, кўриб тураман». info
التفاسير:

external-link copy
47 : 20

فَأۡتِيَاهُ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولَا رَبِّكَ فَأَرۡسِلۡ مَعَنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ وَلَا تُعَذِّبۡهُمۡۖ قَدۡ جِئۡنَٰكَ بِـَٔايَةٖ مِّن رَّبِّكَۖ وَٱلسَّلَٰمُ عَلَىٰ مَنِ ٱتَّبَعَ ٱلۡهُدَىٰٓ

Унинг олдига бориб, шундай деб айтинглар: «Биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Бани Исроилни биз билан бирга қўйиб юбор, уларни азоблама. Биз сенга Парвардигоринг томонидан оят-мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашган кишиларга тинчлик-омонлик бўлур». info
التفاسير:

external-link copy
48 : 20

إِنَّا قَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡنَآ أَنَّ ٱلۡعَذَابَ عَلَىٰ مَن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ

«Бизга ваҳий қилиндики, ёлғончига чиқарган ва юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур». info
التفاسير:

external-link copy
49 : 20

قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَٰمُوسَىٰ

Деди: «Эй Мусо, сизларнинг Парвардигорингиз ким?» info
التفاسير:

external-link copy
50 : 20

قَالَ رَبُّنَا ٱلَّذِيٓ أَعۡطَىٰ كُلَّ شَيۡءٍ خَلۡقَهُۥ ثُمَّ هَدَىٰ

Деди: «Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир». info
التفاسير:

external-link copy
51 : 20

قَالَ فَمَا بَالُ ٱلۡقُرُونِ ٱلۡأُولَىٰ

Деди: «Олдинги авлодларнинг ҳоли недир?» info
التفاسير: