ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

Баййина

គោល​បំណងនៃជំពូក:
بيان كمال الرسالة المحمدية ووضوحها.
Рисолати муҳаммадийянинг комиллиги ва равшанлиги баёни. info

external-link copy
1 : 98

لَمۡ يَكُنِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّىٰ تَأۡتِيَهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ

Яҳудий, насоро ва мушрик-кофирлар куфр устидаги иттифоқларидан то очиқ-ойдин далил-ҳужжат келмагунича воз кечмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 98

رَسُولٞ مِّنَ ٱللَّهِ يَتۡلُواْ صُحُفٗا مُّطَهَّرَةٗ

Бу очиқ-ойдин далил-ҳужжат Аллоҳ Ўз ҳузуридан юборган элчидир. У пок кишиларгина тегина оладиган покиза саҳифаларни ўқийди. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 98

فِيهَا كُتُبٞ قَيِّمَةٞ

Бу саҳифаларда рост хабарлар ва адолатли ҳукмлар бор. Одамларни рушду ҳидоятга ва фойдали ишларга йўллайди. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 98

وَمَا تَفَرَّقَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ

Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насоролар то Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини юбормагунича бир-бирига ихтилоф қилмадилар. Кейин эса улардан баъзилари мусулмон бўлдилар, баъзилари пайғамбарнинг ростлигини била туриб, ўз куфрида қаттиқ туриб олдилар. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 98

وَمَآ أُمِرُوٓاْ إِلَّا لِيَعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ حُنَفَآءَ وَيُقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُواْ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَذَٰلِكَ دِينُ ٱلۡقَيِّمَةِ

Яҳудий ва насороларнинг журму исёнлари ошкор бўлди. Ҳолбуки, улар Қуръонда ўзларининг китобларида буюрилганидек, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, ширкдан тийилиш, намозни тўкис адо этиш ва закот беришга буюрилган эдилар. Бу дин қинғир-қийшиқ бўлмаган тўғри диндир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• فضل ليلة القدر على سائر ليالي العام.
Йилнинг барча кечаларидан қадр кечасининг афзаллиги. info

• الإخلاص في العبادة من شروط قَبولها.
Ибодатдаги холислик унинг қабул бўлиш шартларидан биридир. info

• اتفاق الشرائع في الأصول مَدعاة لقبول الرسالة.
Шаръий қоидаларнинг негизда бирлиги пайғамбарликни қабул қилишга ундовчи омилдир. info