ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
10 : 92

فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡعُسۡرَىٰ

Биз унга ёмон амалларни осонлаштириб, яхши ишларни қийинлаштирамиз. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 92

وَمَا يُغۡنِي عَنۡهُ مَالُهُۥٓ إِذَا تَرَدَّىٰٓ

У ҳалок бўлиб, дўзахга кирганида сарфлашга кўзи қиймаган, қизғанган мол-дунёси унга фойда бермайди. info
التفاسير:

external-link copy
12 : 92

إِنَّ عَلَيۡنَا لَلۡهُدَىٰ

Ботилдан ҳақиқат йўлини ажратиб бериш Бизнинг зиммамиздадир. info
التفاسير:

external-link copy
13 : 92

وَإِنَّ لَنَا لَلۡأٓخِرَةَ وَٱلۡأُولَىٰ

Охират ҳаёти ҳам, дунё ҳаёти ҳам Бизникидир. Уларни ёлғиз Ўзимиз хоҳлагандай тасарруф қиламиз. info
التفاسير:

external-link copy
14 : 92

فَأَنذَرۡتُكُمۡ نَارٗا تَلَظَّىٰ

Эй одамлар, сизларни ёниб турган оловдан огоҳлантирдим. Аллоҳга осийлик қилсангизлар, унда ёнасизлар. info
التفاسير:

external-link copy
15 : 92

لَا يَصۡلَىٰهَآ إِلَّا ٱلۡأَشۡقَى

Энг бахтсиз кимсалар, яъни кофирларгина бу жаҳаннам оташига дучор бўладилар. info
التفاسير:

external-link copy
16 : 92

ٱلَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ

Бу кимсалар Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган динни ёлғонга чиқариб, Аллоҳнинг амрини бажаришдан юз ўгирганлардир. info
التفاسير:

external-link copy
17 : 92

وَسَيُجَنَّبُهَا ٱلۡأَتۡقَى

Одамларнинг энг тақводори Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг жаҳаннамдан узоқлаштирилиши муқаррардир. info
التفاسير:

external-link copy
18 : 92

ٱلَّذِي يُؤۡتِي مَالَهُۥ يَتَزَكَّىٰ

У гуноҳлардан покланиш мақсадида мол-дунёсини турли хил яхшиликларга сарфлаган эди. info
التفاسير:

external-link copy
19 : 92

وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُۥ مِن نِّعۡمَةٖ تُجۡزَىٰٓ

У аямай бераётган мол-дунёсини кимнингдир яхшилигини қайтариш учунгина бермасди, яъни беминнат берарди. info
التفاسير:

external-link copy
20 : 92

إِلَّا ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِ ٱلۡأَعۡلَىٰ

У мол-дунёсини Ўз мавжудотларидан жудаям олий бўлган Парвардигорининг Юзини истабгина сарфларди. info
التفاسير:

external-link copy
21 : 92

وَلَسَوۡفَ يَرۡضَىٰ

Бу инсон яқинда, охиратда Аллоҳ таоло унга ато этадиган улуғ мукофотдан рози бўлади. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• منزلة النبي صلى الله عليه وسلم عند ربه لا تدانيها منزلة.
Набий алайҳиссаломнинг Парвардигори ҳузуридаги мартабаларига бирон мартаба тенглашолмайди. info

• شكر النعم حقّ لله على عبده.
Неъматларга шукр қилиш Аллоҳнинг бандалари зиммасидаги ҳаққидир. info

• وجوب الرحمة بالمستضعفين واللين لهم.
Мазлумларга нисбатан раҳмдил ва мулойим бўлиш фарздир. info