ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
26 : 76

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَٱسۡجُدۡ لَهُۥ وَسَبِّحۡهُ لَيۡلٗا طَوِيلًا

Тунги икки намоз: Шом ва Хуфтон намозларида ҳам, улардан кейинги таҳажжуд намозларида ҳам Аллоҳ таолони ёд этинг! info
التفاسير:

external-link copy
27 : 76

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ يُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ وَيَذَرُونَ وَرَآءَهُمۡ يَوۡمٗا ثَقِيلٗا

Дарҳақиқат, анави мушриклар дунё ҳаётини севиб, унга ҳирс қўядилар-да, Қиёмат кунини орқага ташлайдилар. Ҳолбуки, қиёмат куни аянчли қийинчиликлар ва мусибатларга тўла бўлган оғир кундир. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 76

نَّحۡنُ خَلَقۡنَٰهُمۡ وَشَدَدۡنَآ أَسۡرَهُمۡۖ وَإِذَا شِئۡنَا بَدَّلۡنَآ أَمۡثَٰلَهُمۡ تَبۡدِيلًا

Биз уларни яратдик ва тана аъзоларини, мускулларини кучли, бақувват қилдик.
Агар уларни ҳалок қилиб, ўзларига ўхшаганларга алмаштиришни истасак, уларни ҳалок қиламиз ва алмаштирамиз.
info
التفاسير:

external-link copy
29 : 76

إِنَّ هَٰذِهِۦ تَذۡكِرَةٞۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلٗا

Албатта бу сура бир панд-насиҳат ва эслатмадир. Ким хоҳласа, Аллоҳ ризосига олиб борадиган йўлни тутиб бораверади. info
التفاسير:

external-link copy
30 : 76

وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمٗا

Аллоҳ розилиги томон юришни хоҳлаганлар Парвардигор хоҳласагина бунга муяссар бўладилар. Ишларнинг барчаси Аллоҳ измидадир. Аллоҳ таоло бандалари учун нима яроқли ва нима яроқсизлигини билувчи ҳамда яратишда ҳам, тақдир қилишда ҳам, шариат тузишда ҳам Ҳаким бўлган Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
31 : 76

يُدۡخِلُ مَن يَشَآءُ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّٰلِمِينَ أَعَدَّ لَهُمۡ عَذَابًا أَلِيمَۢا

Парвардигор бандалари орасидан Ўзи хоҳлаган кишиларнигина раҳматига киритади. Уларни иймон ва солиҳ амалларга муваффақ қилади. Гуноҳлар ва куфр билан ўзига ўзи зулм қилган золимларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйган. У дўзах азобидир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• خطر التعلق بالدنيا ونسيان الآخرة.
Дунёга боғланиб қолиб, охиратни унутиш нақадар хатарли. info

• مشيئة العبد تابعة لمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқдир. info

• إهلاك الأمم المكذبة سُنَّة إلهية.
Ҳақни инкор қилувчи умматни ҳалок айлаш илоҳий қонуниятдир. info