ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

Мулк

គោល​បំណងនៃជំពូក:
إظهار كمال ملك الله وقدرته؛ بعثًا على خشيته، وتحذيرًا من عقابه.
Аллоҳ таолодан қўрқишга ундаш ва Унинг азобидан огоҳлантириш учун У Зотнинг мулки ва қудратининг мукаммаллигини кўрсатиш. info

external-link copy
1 : 67

تَبَٰرَكَ ٱلَّذِي بِيَدِهِ ٱلۡمُلۡكُ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ

Аллоҳ буюкдир ва яхшиликлари кўпдир. Мулк ёлғиз Ўзининг Қўлидадир ва У ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ. info
التفاسير:

external-link copy
2 : 67

ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡمَوۡتَ وَٱلۡحَيَوٰةَ لِيَبۡلُوَكُمۡ أَيُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلٗاۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفُورُ

Эй одамлар, Аллоҳ таоло сизларнинг қайси бирингиз амали яхшироқ эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратди. У шундай қудратлики, ҳеч ким уни енга олмайди. Шу билан бирга тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчи Ғофур зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
3 : 67

ٱلَّذِي خَلَقَ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖ طِبَاقٗاۖ مَّا تَرَىٰ فِي خَلۡقِ ٱلرَّحۡمَٰنِ مِن تَفَٰوُتٖۖ فَٱرۡجِعِ ٱلۡبَصَرَ هَلۡ تَرَىٰ مِن فُطُورٖ

Аллоҳ таоло етти осмонни яратган Зотдир. Ҳар бир осмон бир-бирига тегмаган ҳолда қават-қават қилиб яратилган. Эй инсон, Аллоҳ яратган нарсаларда биронта ҳам номутаносибликни кўрмайсан. Яна қайта назар сол-чи, бирон ёриқ ёки тешикни кўрармикинсан?! Асло кўролмассан! Фақатгина пухта-пишиқ ижодни кўрасан, холос. info
التفاسير:

external-link copy
4 : 67

ثُمَّ ٱرۡجِعِ ٱلۡبَصَرَ كَرَّتَيۡنِ يَنقَلِبۡ إِلَيۡكَ ٱلۡبَصَرُ خَاسِئٗا وَهُوَ حَسِيرٞ

Яна қайта-қайта назар солинг! Кўзларингиз сизга осмоннинг яратилишида биронта айб-нуқсон тополмасдан чарчаб, қарашдан тўхтаб, бўйин эгиб, таслим бўлиб қайтади. info
التفاسير:

external-link copy
5 : 67

وَلَقَدۡ زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِمَصَٰبِيحَ وَجَعَلۡنَٰهَا رُجُومٗا لِّلشَّيَٰطِينِۖ وَأَعۡتَدۡنَا لَهُمۡ عَذَابَ ٱلسَّعِيرِ

Дарҳақиқат, ерга энг яқин бўлган осмонни нурафшон юлдузлар билан безадик ва уларни Аллоҳнинг сўзини ўғирламоқчи бўлган шайтонларга отилиб, куйдирувчи учқунлар қилдик. Ўша шайтонлар учун охиратда қизиган дўзахни ҳозирлаб қўйганмиз. info
التفاسير:

external-link copy
6 : 67

وَلِلَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ

Парвардигорларига куфр келтирган нокаслар учун Қиёмат куни ловуллаб турган олов азоби бордир. Уларнинг қайтадиган жойлари нақадар ёмон жой. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 67

إِذَآ أُلۡقُواْ فِيهَا سَمِعُواْ لَهَا شَهِيقٗا وَهِيَ تَفُورُ

Улар дўзахга улоқтирилганларида жудаям хунук қичқириқни эшитадилар. Дўзах қозондек биқирлаб қайнаётган бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 67

تَكَادُ تَمَيَّزُ مِنَ ٱلۡغَيۡظِۖ كُلَّمَآ أُلۡقِيَ فِيهَا فَوۡجٞ سَأَلَهُمۡ خَزَنَتُهَآ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ نَذِيرٞ

Дўзахийларга бўлган кучли ғазабидан дўзах ёрилиб, узилиб кетгудай бўлади. Унга ҳар гал дўзахийлардан бир тўдаси улоқтирилганда қўриқчи фаришталар заҳархандалик билан сўрайдилар: ”Дунё ҳаётида сизларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбар келмаганмиди?!” info
التفاسير:

external-link copy
9 : 67

قَالُواْ بَلَىٰ قَدۡ جَآءَنَا نَذِيرٞ فَكَذَّبۡنَا وَقُلۡنَا مَا نَزَّلَ ٱللَّهُ مِن شَيۡءٍ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا فِي ضَلَٰلٖ كَبِيرٖ

Ўшанда кофирлар айтадилар: ”Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарлар келган эди. Лекин биз уларни ёлғончига чиқариб: ”Аллоҳ ҳеч қандай ваҳий юборган эмас. Эй пайғамбарлар, сизлар ҳақ йўлдан озган, гумроҳларсиз, холос”, дегандик". info
التفاسير:

external-link copy
10 : 67

وَقَالُواْ لَوۡ كُنَّا نَسۡمَعُ أَوۡ نَعۡقِلُ مَا كُنَّا فِيٓ أَصۡحَٰبِ ٱلسَّعِيرِ

Яна шундай дейдилар: ”Эшитганларимизга қулоқ солиб, ақлимизни ишлатганимизда эди, ҳақ билан ботилни ажратган бўлардик, дўзахийлар қаторида бўлмаган, аксинча, пайғамбарларга ишониб, айтганларини тасдиқлаб, жаннатийлар қаторидан жой олган бўлар эдик". info
التفاسير:

external-link copy
11 : 67

فَٱعۡتَرَفُواْ بِذَنۢبِهِمۡ فَسُحۡقٗا لِّأَصۡحَٰبِ ٱلسَّعِيرِ

Улар ўзларининг куфри ва пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларини эътироф этиб, шу билан дўзахга лойиқ бўлдилар. Дўзахийлар Аллоҳнинг раҳматидан йироқ бўлсин! info
التفاسير:

external-link copy
12 : 67

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَخۡشَوۡنَ رَبَّهُم بِٱلۡغَيۡبِ لَهُم مَّغۡفِرَةٞ وَأَجۡرٞ كَبِيرٞ

Ёлғиз қолганларида ҳам Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун Парвардигорнинг мағфирати ва улкан савоби - жаннат бордир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• في معرفة الحكمة من خلق الموت والحياة وجوب المبادرة للعمل الصالح قبل الموت.
Ўлим ва ҳаёт яратилишининг ҳикматини билиш ажал келишидан олдин солиҳ амаллар қилиб қолишга ундайди. info

• حَنَقُ جهنم على الكفار وغيظها غيرةً لله سبحانه.
Жаҳаннамнинг Аллоҳ учун кофирларга ғазаб қилиши. info

• سبق الجن الإنس في ارتياد الفضاء وكل من تعدى حده منهم، فإنه سيناله الرصد بعقاب.
Жинлар фазони тадқиқ қилишда одамлардан устун эдилар. Бу борада ҳаддидан ошганлар жазоланади. info

• طاعة الله وخشيته في الخلوات من أسباب المغفرة ودخول الجنة.
Аллоҳ таолога итоат қилиш, ва ёлғиз қолганда ҳам У Зотдан қўрқиш мағфират ва жаннатга киришга сабаб бўлади. info