ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
6 : 60

لَقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِيهِمۡ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَۚ وَمَن يَتَوَلَّ فَإِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِيُّ ٱلۡحَمِيدُ

Аллоҳдан дунё ва охират яхшилигини умид қилган кишиларгина улардан ўрнак оладилар. Ким ўрнак олишдан юз ўгирса, бас, Аллоҳ бандаларидан Беҳожат Зотдир. Уларнинг тоат-ибодатларига муҳтож эмас. У ҳар қандай ҳолатда ҳам мақтовга лойиқ Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
7 : 60

۞ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَجۡعَلَ بَيۡنَكُمۡ وَبَيۡنَ ٱلَّذِينَ عَادَيۡتُم مِّنۡهُم مَّوَدَّةٗۚ وَٱللَّهُ قَدِيرٞۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ

Эй мўминлар, эҳтимол Аллоҳ сизлар билан душманларингиз бўлмиш кофирлар ўртасига уларни Исломга ҳидоят қилиш орқали бир муҳаббатни солиб қўяр. Шу билан улар сизларнинг диний биродарларингизга айланиб қолар. Аллоҳ қалбларни иймон сари буриб қўйишга Қодир. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли, уларга Меҳрибон Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
8 : 60

لَّا يَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ لَمۡ يُقَٰتِلُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ وَلَمۡ يُخۡرِجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوٓاْ إِلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ

Аллоҳ Исломингиз туфайли сизларга қарши жанг қилмаган, сизларни юртингиздан қувиб чиқармаган кишиларга яхшилик қилишингиздан ва уларга нисбатан ҳақ-ҳуқуқ масаласида адолатли бўлишингиздан қайтармайди. Аллоҳ ўзларига нисбатан ҳам, оилаларига нисбатан ҳам, қўл остидагиларга нисбатан ҳам одил бўлган кишиларни яхши кўради. info
التفاسير:

external-link copy
9 : 60

إِنَّمَا يَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِينَ قَٰتَلُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ وَأَخۡرَجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ وَظَٰهَرُواْ عَلَىٰٓ إِخۡرَاجِكُمۡ أَن تَوَلَّوۡهُمۡۚ وَمَن يَتَوَلَّهُمۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ

Албатта Аллоҳ сизларни иймонингиз туфайли сизларга қарши жанг қилган, сизларни юртингиздан қувиб чиқарган ва сизларни ҳайдаб чиқаришда ўзаро ёрдамлашган кимсалар билан дўст бўлишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар Аллоҳнинг амрига қарши бориб, ўз жонига жабр қилган золимлардир. info
التفاسير:

external-link copy
10 : 60

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا جَآءَكُمُ ٱلۡمُؤۡمِنَٰتُ مُهَٰجِرَٰتٖ فَٱمۡتَحِنُوهُنَّۖ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِإِيمَٰنِهِنَّۖ فَإِنۡ عَلِمۡتُمُوهُنَّ مُؤۡمِنَٰتٖ فَلَا تَرۡجِعُوهُنَّ إِلَى ٱلۡكُفَّارِۖ لَا هُنَّ حِلّٞ لَّهُمۡ وَلَا هُمۡ يَحِلُّونَ لَهُنَّۖ وَءَاتُوهُم مَّآ أَنفَقُواْۚ وَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ أَن تَنكِحُوهُنَّ إِذَآ ءَاتَيۡتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّۚ وَلَا تُمۡسِكُواْ بِعِصَمِ ٱلۡكَوَافِرِ وَسۡـَٔلُواْ مَآ أَنفَقۡتُمۡ وَلۡيَسۡـَٔلُواْ مَآ أَنفَقُواْۚ ذَٰلِكُمۡ حُكۡمُ ٱللَّهِ يَحۡكُمُ بَيۡنَكُمۡۖ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ

Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиганлар, қачон сизларга мўминалар куфр юртидан Ислом диёрига ҳижрат қилиб келсалар, уларнинг чин мўмина эканини имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонларини билгувчироқдир. Улар сир сақлаган бирон иш У Зотдан яширин қолмас. Имтиҳондан кейин уларнинг мўминалар эканини билсангизлар, бас, уларни кофир эрлариларга қайтарманглар! Мўмина аёллар кофир эрларга ҳалол эмас. Кофир эрлар мўмина аёлларга ҳалол эмас. Эрларига сарфлаган маҳрларини беринглар. Эй мўминлар, қочиб келган мўмина аёлларнинг иддаси тугаб, маҳрларини берганингиздан кейин уларни никоҳлаб олсангиз, гуноҳ бўлмас. Кимнинг хотини диндан қайтиб кофир бўлса, унинг билакларидан ушламасин. Чунки у кофира бўлиши билан никоҳ бекор бўлади. Кофирлардан ўзларингиз муртад аёлларингизга берган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам ўзлари Исломни қабул қилган хотинларига берган маҳрни талаб қилсинлар. Сизлар тарафингиздан ҳам, улар тарафидан ҳам маҳрнинг қайтариб берилиши Аллоҳнинг ҳукмидир. Аллоҳ сизларнинг ўртангизда Ўзи истаганича ҳукм қилур. Аллоҳ бандаларининг аҳволини Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Аллоҳ бандалари учун тузиб шариатини ҳикмат билан қилган Ҳаким Зотдир. info
التفاسير:

external-link copy
11 : 60

وَإِن فَاتَكُمۡ شَيۡءٞ مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُمۡ إِلَى ٱلۡكُفَّارِ فَعَاقَبۡتُمۡ فَـَٔاتُواْ ٱلَّذِينَ ذَهَبَتۡ أَزۡوَٰجُهُم مِّثۡلَ مَآ أَنفَقُواْۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ ٱلَّذِيٓ أَنتُم بِهِۦ مُؤۡمِنُونَ

Фаразан аёлларингиздан бири муртад бўлиб кофирлар тарафга ўтиб кетгач, кофирлардан унинг маҳрини талаб қилсангизлар ва улар бермасалар, кейин эса урушда ғолиб бўлиб, кофирлардан ўлжалар олсангизлар, бас, хотини муртад бўлиб кетиб қолган эрларга қанча маҳр берган бўлсалар, ўшанчасини беринглар. Ўзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• في تصريف الله القلب من العداوة إلى المودة، ومن الكفر إلى الإيمان إشارة إلى أن قلوب العباد بين إصبعين من أصابعه سبحانه، فليطلب العبد منه الثبات على الإيمان.
Аллоҳнинг қалбларни душманликдан дўстликка, куфрдан иймонга буриб қўя олиши бандаларнинг қалблари Аллоҳнинг икки бармоғи орасида эканини англатади. Шундай экан, банда Аллоҳдан иймонда собит, барқарор қилишини сўрасин. info

• التفريق في الحكم بين الكفار المحاربين والمسالمين.
Ҳукм чиқаришда мусулмонларга қарши жанг қиладиган кофирлар билан тинч-тотув яшайдиган кофирлар ўртасида катта фарқ бор. info

• حرمة الزواج بالكافرة غير الكتابية ابتداءً ودوامًا، وحرمة زواج المسلمة من كافر ابتداءً ودوامًا.
Аҳли китоб бўлмаса кофир аёлга уйланиш мутлақо ҳаром. Муслиманинг кофирга турмушга чиқиши ҳам мутлақо ҳаром. info