ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
45 : 53

وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰ

Дарҳақиқат, У Зот жуфтликни - эркак ва аёлни яратди. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 53

مِن نُّطۡفَةٍ إِذَا تُمۡنَىٰ

Бачадонга келиб тушган нутфадан. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 53

وَأَنَّ عَلَيۡهِ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰ

Уларни ўлганларидан кейин қайта тирилтириш ҳам У Зотнинг зиммасидадир. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 53

وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغۡنَىٰ وَأَقۡنَىٰ

У Зот Ўзи истаган бандасига мол-давлат ато этиб, уни бадавлат қилди. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 53

وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعۡرَىٰ

Айрим мушриклар ибодат қиладиган Шеъро юлдузининг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 53

وَأَنَّهُۥٓ أَهۡلَكَ عَادًا ٱلۡأُولَىٰ

Дарҳақиқат, У Зот дастлабки Одни ҳалок этди. Улар Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми эди. Саркашлик билан кофирлигида туришавергач, уларни ҳалок қилганди. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 53

وَثَمُودَاْ فَمَآ أَبۡقَىٰ

Солиҳнинг қавми Самуд қабиласини ҳам ҳалок этиб, биронтасини қолдирмади. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 53

وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ هُمۡ أَظۡلَمَ وَأَطۡغَىٰ

Од ва Самуддан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок этди. Нуҳ қавми Од ва Самуддан ҳам золимроқ ва ҳаддан ошганроқ одамлар эдилар. Чунки Нуҳ уларни минг йил Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга даъват қилди. Шунда ҳам унга қулоқ солмадилар. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 53

وَٱلۡمُؤۡتَفِكَةَ أَهۡوَىٰ

Лут қавмининг қишлоғини самога кўтариб, кейин тўнтариб ерга ташлаган. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 53

فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ

Осмонга кўтариб, ерга отганидан кейин у тошларга кўмилиб қолди. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 53

فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ

Эй инсон, Парвардигорингнинг Ўз қудратига далолат қиладиган оятларидан ибрат олиш ўрнига, улардан қайси бири ҳақида талашиб-тортишасан? info
التفاسير:

external-link copy
56 : 53

هَٰذَا نَذِيرٞ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلۡأُولَىٰٓ

Сизларга юборилган бу пайғамбар олдинги пайғамбарлардан биридир. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 53

أَزِفَتِ ٱلۡأٓزِفَةُ

Қиёмат яқинлашди. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 53

لَيۡسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ

Аллоҳдан бошқа уни биладиган ҳам, даф қиладиган ҳам бирон зот йўқдир. info
التفاسير:

external-link copy
59 : 53

أَفَمِنۡ هَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ تَعۡجَبُونَ

Сизларга тиловат қилиб берилаётган мана Қуръон Аллоҳ тарафидан эканига ажабланасизларми? info
التفاسير:

external-link copy
60 : 53

وَتَضۡحَكُونَ وَلَا تَبۡكُونَ

Унинг насиҳатларидан таъсирланиб йиғлаш ўрнига уни масхара қилиб куласизларми? info
التفاسير:

external-link copy
61 : 53

وَأَنتُمۡ سَٰمِدُونَ

Бепарволик билан шундай қиласизларми? info
التفاسير:

external-link copy
62 : 53

فَٱسۡجُدُواْۤ لِلَّهِۤ وَٱعۡبُدُواْ۩

Бас, ёлғиз Аллоҳгагина сажда қилинглар ва холис Унгагина ибодат қилинглар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عدم التأثر بالقرآن نذير شؤم.
Қуръондан таъсирланмаслик машъум оқибат даракчисидир. info

• خطر اتباع الهوى على النفس في الدنيا والآخرة.
Ҳавойи нафсга эргашиш дунё учун ҳам, охират учун ҳам ўта хатарлидир. info

• عدم الاتعاظ بهلاك الأمم صفة من صفات الكفار.
Ўтган умматлар бошига ёғилган балолардан ибрат олмаслик кофирлар сифатидир. info