ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
51 : 42

۞ وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحۡيًا أَوۡ مِن وَرَآيِٕ حِجَابٍ أَوۡ يُرۡسِلَ رَسُولٗا فَيُوحِيَ بِإِذۡنِهِۦ مَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ عَلِيٌّ حَكِيمٞ

Бирон инсон учун Аллоҳ у билан гаплашмоғи дуруст эмас. Фақат илҳом воситасида ё Аллоҳни кўрмасдан гапини эшитиш билан ёки бирон фариштани, масалан, Жаброилни элчи қилиб, у орқали пайғамбарларга ваҳий юбориш ҳолатлари бундан мустасно. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатлари борасида ҳам Олийдир. Ҳар бир яратишини, қадарини ва шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• وجوب المسارعة إلى امتثال أوامر الله واجتناب نواهيه.
Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилишни пайсалга солмасдан, зудлик билан бажармоқ вожиб. info

• مهمة الرسول البلاغ، والنتائج بيد الله.
Пайғамбарнинг бурчи етказиб қўйиш, холос. Натижалар эса Аллоҳнинг қўлида. info

• هبة الذكور أو الإناث أو جمعهما معًا هو على مقتضى علم الله بما يصلح لعباده، ليس فيها مزية للذكور دون الإناث.
Ўғил берадими, қиз берадими, иккисини ҳам берадими ё иккисини ҳам бермайдими, у ёғи Аллоҳнинг иши. Бандалари учун нима яхши бўлишини Ўзи яхши билади. Бу борада ўғилнинг қиздан ҳеч қандай ортиқ жойи йўқ. info

• يوحي الله تعالى إلى أنبيائه بطرق شتى؛ لِحِكَمٍ يعلمها سبحانه.
Аллоҳ пайғамбарларига турли йўллар билан ваҳий юборади. Бу ишнинг остидаги ҳикмат ёлғиз Ўзига аён. info