ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
21 : 41

وَقَالُواْ لِجُلُودِهِمۡ لِمَ شَهِدتُّمۡ عَلَيۡنَاۖ قَالُوٓاْ أَنطَقَنَا ٱللَّهُ ٱلَّذِيٓ أَنطَقَ كُلَّ شَيۡءٖۚ وَهُوَ خَلَقَكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ

Кофирлар териларига дедилар: "Нима учун бизга қарши гувоҳлик бериб, дунёда қилиб ўтган ишларимизни айтиб беряпсизлар?" Терилар шундай жавоб бердилар: "Ҳамма нарсага забон берган Аллоҳ бизни ҳам гапиртирди. У дастлаб сизларни яратган ва охиратда ҳисоб-китоб учун яна Унга қайтариласизлар". info
التفاسير:

external-link copy
22 : 41

وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَتِرُونَ أَن يَشۡهَدَ عَلَيۡكُمۡ سَمۡعُكُمۡ وَلَآ أَبۡصَٰرُكُمۡ وَلَا جُلُودُكُمۡ وَلَٰكِن ظَنَنتُمۡ أَنَّ ٱللَّهَ لَا يَعۡلَمُ كَثِيرٗا مِّمَّا تَعۡمَلُونَ

Гуноҳлар қилаётган пайтингизда сизларга қарши қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик бериб қолишини ўйламай, улардан яширмасдан қилаверардингизлар. Чунки сизлар ўлимдан кейин ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот борлигига ишонмас эдингизлар. Лекин сизлар Аллоҳ қилаётган ишларингизнинг кўпини билмайди, деб ўйлардингизлар. Яширин қилаётганингизга алданиб қолгансизлар. info
التفاسير:

external-link copy
23 : 41

وَذَٰلِكُمۡ ظَنُّكُمُ ٱلَّذِي ظَنَنتُم بِرَبِّكُمۡ أَرۡدَىٰكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم مِّنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ

Парвардигорингиз ҳақидаги мана шу ёмон гумонингиз сизларни ҳалок этди. Шу туфайли дунё ва охиратни қўлдан бой берган мағлублар қаторидан жой олдингизлар. info
التفاسير:

external-link copy
24 : 41

فَإِن يَصۡبِرُواْ فَٱلنَّارُ مَثۡوٗى لَّهُمۡۖ وَإِن يَسۡتَعۡتِبُواْ فَمَا هُم مِّنَ ٱلۡمُعۡتَبِينَ

Ўз қулоқлари, кўзлари ва терилари ўзларига қарши гувҳлик бериб турган анави мағлублар энди чидасалар, жойлари жаҳаннамдир. Азоб даф этилишини ва Аллоҳнинг ризосини истасалар, бу истакларига ҳаргиз ета олмайдилар. info
التفاسير:

external-link copy
25 : 41

۞ وَقَيَّضۡنَا لَهُمۡ قُرَنَآءَ فَزَيَّنُواْ لَهُم مَّا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَحَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقَوۡلُ فِيٓ أُمَمٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ خَٰسِرِينَ

Биз анави кофирларга шайтонлардан иборат дўстлар тайёрлаб қўйдик. Ана ўшалар уларга шу дунёда қилаётган ёмон ишларини ҳам, келгусида охиратда содир бўладиган ҳолатни ҳам чиройли қилиб кўрсатдилар. Шу билан охиратни ёдга олиш ва унинг учун тайёргарлик қилишни унутдилар. Натижада улардан олдин ўтган инсу жинга келган азоб уларга ҳам келиши ҳақ бўлиб қолди. Улар Қиёмат куни дўзахга кириш билан ўз жонларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берган мағлублардир. info
التفاسير:

external-link copy
26 : 41

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَا تَسۡمَعُواْ لِهَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ وَٱلۡغَوۡاْ فِيهِ لَعَلَّكُمۡ تَغۡلِبُونَ

Кофирлар ҳужжатга ҳужжат билан жавоб бера олмагач, бир-бирларига шундай тавсиялар бердилар: "Муҳаммад ўқиб бераётган бу Қуръонга қулоқ солманглар. Унинг кўрсатмаларига эргашманглар. У ўқилаётганда овозингизни кўтариб, қичқириб, ҳуштак чалиб, шовқин қилинглар. Шоядки, шунда сизлар ғолиб бўлиб, у тиловатини ва даъватини тўхтатса. info
التفاسير:

external-link copy
27 : 41

فَلَنُذِيقَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَذَابٗا شَدِيدٗا وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَسۡوَأَ ٱلَّذِي كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Аллоҳга куфр келтирган ва пайғамбарларини ёлғончига чиқарган кофирларга Қиёмат куни қаттиқ азобни тоттирамиз ҳамда уларни қилиб ўтган ширку маъсиятларининг энг ёмони билан жазолаймиз. info
التفاسير:

external-link copy
28 : 41

ذَٰلِكَ جَزَآءُ أَعۡدَآءِ ٱللَّهِ ٱلنَّارُۖ لَهُمۡ فِيهَا دَارُ ٱلۡخُلۡدِ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ بِـَٔايَٰتِنَا يَجۡحَدُونَ

Мазкур жазо куфр келтириб, пайғамбарларни ёлғончига чиқариб, Аллоҳга душман бўлганларнинг жазосидир. У дўзахдир. У ерда абадий қоладилар. Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб, ҳужжатлари аниқ бўлса ҳам иймон келтирмаганларининг жазоси мана шудир. info
التفاسير:

external-link copy
29 : 41

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ رَبَّنَآ أَرِنَا ٱلَّذَيۡنِ أَضَلَّانَا مِنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ نَجۡعَلۡهُمَا تَحۡتَ أَقۡدَامِنَا لِيَكُونَا مِنَ ٱلۡأَسۡفَلِينَ

Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар дедилар: "Парвардигоро, бизни йўлдан оздирган инсу жинларни, куфрга чақирган ва одамзодни ноҳақ қон тўкишгача олиб борган Иблисни бизга кўрсат. Уларни оёқларимиз билан янчайлик. Токи, улар дўзах аҳлининг энг тубида бўлиб, энг қаттиқ азобга гирифтор бўлсинлар". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• سوء الظن بالله صفة من صفات الكفار.
Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлиш кофирларга хос сифатдир. info

• الكفر والمعاصي سبب تسليط الشياطين على الإنسان.
Куфру маъсиятлар туфайли шайтонлар инсонларнинг устига миниб оладилар. info

• تمنّي الأتباع أن ينال متبوعوهم أشدّ العذاب يوم القيامة.
Қиёмат куни тобелар пешволари энг қаттиқ азобга йўлиқишини истаб қоладилар. info