ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
32 : 39

۞ فَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن كَذَبَ عَلَى ٱللَّهِ وَكَذَّبَ بِٱلصِّدۡقِ إِذۡ جَآءَهُۥٓۚ أَلَيۡسَ فِي جَهَنَّمَ مَثۡوٗى لِّلۡكَٰفِرِينَ

Аллоҳ шаънига шериги бор, жуфти бор, боласи бор каби нолойиқ гап айтган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Пайғамбар алайҳиссаломга келган ваҳийни ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Аллоҳни ва Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатни инкор этган кофирларга жаҳаннамда жой йўқ эканми? Жуда ҳам бор-да. info
التفاسير:

external-link copy
33 : 39

وَٱلَّذِي جَآءَ بِٱلصِّدۡقِ وَصَدَّقَ بِهِۦٓ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُتَّقُونَ

Фақат рост сўзлаган ва унга амал қилган пайғамбарлар ҳамда уларни тасдиқ этган мўминлар, ана ўшалар Парвардигорларининг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган чин тақводорлардир. info
التفاسير:

external-link copy
34 : 39

لَهُم مَّا يَشَآءُونَ عِندَ رَبِّهِمۡۚ ذَٰلِكَ جَزَآءُ ٱلۡمُحۡسِنِينَ

Улар учун Парвардигорлари ҳузурида истаганларича доимий лаззатлар бордир. Бу Яратувчиси билан ҳам, бандалар билан ўта гўзал муомалада бўлган муҳсинлар мукофотидир. info
التفاسير:

external-link copy
35 : 39

لِيُكَفِّرَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ أَسۡوَأَ ٱلَّذِي عَمِلُواْ وَيَجۡزِيَهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ ٱلَّذِي كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

Зеро, Аллоҳ уларнинг бу дунёда қилиб ўтган ёмон амалларини, гуноҳларини тавба қилганлари сабабли ўчириб, энг яхши амалларига ажру мукофотларини берур. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 39

أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِكَافٍ عَبۡدَهُۥۖ وَيُخَوِّفُونَكَ بِٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ

Бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга дин ишида ҳам, дунё ишида ҳам, душмандан ҳимоя қилишда ҳам Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилмасми? Улар эса сизни нодонликлари ва калтафаҳмликлари боис ўзлари ибодат қиладиган бутларидан қўрқитмоқчи бўладилар. Аллоҳ кимга тавфиқ, рушду ҳидоят бермаган бўлса, унга ҳеч ким тавфиқ ҳам, рушду ҳидоят ҳам бера олмас. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 39

وَمَن يَهۡدِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن مُّضِلٍّۗ أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِعَزِيزٖ ذِي ٱنتِقَامٖ

Аллоҳ кимга тавфиқ бериб, ҳидоят қилиб қўйган бўлса, ҳеч ким уни адаштира олмас. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиз эмасми? Куфр келтирганлар ва гуноҳ лойига ботганлардан ўч олмасми? Ҳа, У Азиз, Ғолиб ва ўч олгувчидир. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 39

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلۡ أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَنِيَ ٱللَّهُ بِضُرٍّ هَلۡ هُنَّ كَٰشِفَٰتُ ضُرِّهِۦٓ أَوۡ أَرَادَنِي بِرَحۡمَةٍ هَلۡ هُنَّ مُمۡسِكَٰتُ رَحۡمَتِهِۦۚ قُلۡ حَسۡبِيَ ٱللَّهُۖ عَلَيۡهِ يَتَوَكَّلُ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ

Эй Пайғамбар, агар анави мушриклардан: "Осмонлару ерни ким яратган", деб сўрасангиз, " Уларни Аллоҳ яратган", дейишлари тайин. Уларнинг худолари нақадар нотавон эканини кўрсатиб, шундай деб айтинг: "Аллоҳни қўйиб, бутларингизга илтижо қиляпсизлар. Айтинглар-чи, агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўшалар У Зотнинг зиёнини арита оладиларми? Ёки Парвардигорим менга бирон марҳамат кўрсатишни ирода қилса, ўшалар У Зотнинг марҳаматини ман қила оладиларми?!" Айтинг: "Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Ҳамма ишларимда Унгагина таянганман. Таваккул қилгувчилар ёлғиз Унга таваккул қилурлар". info
التفاسير:

external-link copy
39 : 39

قُلۡ يَٰقَوۡمِ ٱعۡمَلُواْ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمۡ إِنِّي عَٰمِلٞۖ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй қавмим, ўзинглар Аллоҳга ширк келтиришни маъқул топдинглар. Энди шу аҳволингизда ишларингизни қилаверинглар. Мен эса Парвардигорим нимага буюрган бўлса, ўша ишни қиламан. Аллоҳни бир деб билишга даъват этаман, холис Унгагина ибодат қиламан. Бу икки йўлнинг қайси бири қандай оқибатга олиб боришини яқинда билиб оласизлар. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 39

مَن يَأۡتِيهِ عَذَابٞ يُخۡزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيۡهِ عَذَابٞ مُّقِيمٌ

Кимга шу дунёда хор қилгувчи азоб келишини, охиратда эса мангу, барқарор азоб тушишини ҳам яқинда билиб оласизлар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عظم خطورة الافتراء على الله ونسبة ما لا يليق به أو بشرعه له سبحانه.
Аллоҳ шаънида У Зотнинг Ўзига ёки шариатига нолойиқ гапларни айтиб, бўҳтонлар тўқиш ўта хатарли гуноҳдир. info

• ثبوت حفظ الله للرسول صلى الله عليه وسلم أن يصيبه أعداؤه بسوء.
Оятларда Аллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломни душманларининг ёмонликларидан ҳимоя қилиши ўз исботини топиб турибди. info

• الإقرار بتوحيد الربوبية فقط بغير توحيد الألوهية، لا ينجي صاحبه من عذاب النار.
Улуҳият тавҳидини қўйиб, фақат рубубият тавҳидини тан олишнинг ўзи одамни дўзах азобидан қутқара олмайди. info