ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
55 : 36

إِنَّ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ ٱلۡيَوۡمَ فِي شُغُلٖ فَٰكِهُونَ

Қиёмат куни жаннат эгалари ҳеч нарсанинг ташвишини қилмайдилар. Зеро, ҳамма неъматлар уларга муҳайё қилиб қўйилади. Буюк муваффақиятга эришадилар. Улар шод-хуррамлик билан кўнгиллари тусаган ишни қиладилар. info
التفاسير:

external-link copy
56 : 36

هُمۡ وَأَزۡوَٰجُهُمۡ فِي ظِلَٰلٍ عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ مُتَّكِـُٔونَ

Улар ўз жуфтлари билан жаннат дарахтларининг соя-салқинларидаги сўриларда ястаниб ётурлар. info
التفاسير:

external-link copy
57 : 36

لَهُمۡ فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَلَهُم مَّا يَدَّعُونَ

Жаннатда улар учун узум, анжир, анор каби турли мевалар бордир. Улар нимани истасалар, ҳаммаси бир зумда муҳайё қилинар. info
التفاسير:

external-link copy
58 : 36

سَلَٰمٞ قَوۡلٗا مِّن رَّبّٖ رَّحِيمٖ

Бу неъматлар устига уларга яна Меҳрибон Парвардигорлари тарафидан салом ҳам айтилади. Сўз билан айтилади. Аллоҳ салом айтдими, тамом, улар ҳар томонлама саломатликка эришадилар. Бундан олий салом борми?! info
التفاسير:

external-link copy
59 : 36

وَٱمۡتَٰزُواْ ٱلۡيَوۡمَ أَيُّهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ

Қиёмат куни мушрикларга шундай дейилади: "Мўминлардан ажралинглар. Энди сизлар мўминлар билан бир сафда туришга лойиқ эмассизлар. Энди сизларнинг тавсифингиз ҳам, оқибатингиз ҳам бошқа-бошқа. info
التفاسير:

external-link copy
60 : 36

۞ أَلَمۡ أَعۡهَدۡ إِلَيۡكُمۡ يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ أَن لَّا تَعۡبُدُواْ ٱلشَّيۡطَٰنَۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ

Сизларга йўл кўрсатиб, фармон бериб, пайғамбарларим тили билан: "Эй Одам болалари, шайтонга бўйсуниб, куфру маъсиятлар лойига ботманглар, шайтон сизларга очиқ душмандир", демаганмидим?! Одам қандай қилиб, ўзига очиқ душман бўлиб турган шайтонга итоат этади?! info
التفاسير:

external-link copy
61 : 36

وَأَنِ ٱعۡبُدُونِيۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ

Эй Одам болалари, сизларни ёлғиз Менгагина ибодат қилишга, ҳеч нарсани Менга шерик қилмасликка буюрган эдим. "Ёлғиз Менгагина тоат-ибодат қилиш розилигим ва жаннат сари олиб борадиган энг тўғри йўлдир", деган эдим. Сизлар эса буйруқларимни бажармадинглар. info
التفاسير:

external-link copy
62 : 36

وَلَقَدۡ أَضَلَّ مِنكُمۡ جِبِلّٗا كَثِيرًاۖ أَفَلَمۡ تَكُونُواْ تَعۡقِلُونَ

Шайтон сизлардан кўп одамларни йўлдан оздирганди. Ақлингларни ишлатиб, ёлғиз Парвардигорингизга тоат-ибодат қилсангизлар бўлмасмиди? У Зот сизларни шайтонга итоат этишдан эҳтиётлантириб, унинг очиқ душман эканини айтганди-ку! info
التفاسير:

external-link copy
63 : 36

هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ

Сизларга у дунёда ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир! У сизлар учун ғайб олами эди. Бугун эса уни ўз кўзингиз билан кўриб турибсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
64 : 36

ٱصۡلَوۡهَا ٱلۡيَوۡمَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ

Мана энди бугун унга киринглар ва алангасида қийналиб ёнинглар. Чунки сизлар дунё ҳаётида Аллоҳга куфр келтирган эдингизлар. info
التفاسير:

external-link copy
65 : 36

ٱلۡيَوۡمَ نَخۡتِمُ عَلَىٰٓ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَتُكَلِّمُنَآ أَيۡدِيهِمۡ وَتَشۡهَدُ أَرۡجُلُهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ

Бугун оғизларини муҳрлаб қўямиз. Қилиб ўтган куфру маъсиятларини тиллари билан инкор қила олмайдилар. Дунёда қилиб ўтган гуноҳлари ҳақида эса қўллари сўзлайди, оёқлари гувоҳлик беради. info
التفاسير:

external-link copy
66 : 36

وَلَوۡ نَشَآءُ لَطَمَسۡنَا عَلَىٰٓ أَعۡيُنِهِمۡ فَٱسۡتَبَقُواْ ٱلصِّرَٰطَ فَأَنَّىٰ يُبۡصِرُونَ

Кўзларини кўр қилиб қўйишни истасак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, тезроқ жаннатга етиб олиш учун йўлга шошардилар. Лекин кўр кўзлари билан қаёққа ҳам борардилар. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 36

وَلَوۡ نَشَآءُ لَمَسَخۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ مَكَانَتِهِمۡ فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مُضِيّٗا وَلَا يَرۡجِعُونَ

Уларнинг хилқатини ўзгартирмоқчи, ўзларини турган жойларида қотириб қўймоқчи бўлсак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, ўринларидан қимирлаёлмай қолардилар. На олдга бора олардилар ва на ортга қайта олардилар. info
التفاسير:

external-link copy
68 : 36

وَمَن نُّعَمِّرۡهُ نُنَكِّسۡهُ فِي ٱلۡخَلۡقِۚ أَفَلَا يَعۡقِلُونَ

Кимга ҳаётида узун умр берсак, уни ўта заиф, ночор ҳолга келтирамиз. Шуни ақллари билан бир фикрлаб кўрмайдиларми ва дунёнинг ўткинчи, охиратнинг эса абадий эканини англамайдиларми? info
التفاسير:

external-link copy
69 : 36

وَمَا عَلَّمۡنَٰهُ ٱلشِّعۡرَ وَمَا يَنۢبَغِي لَهُۥٓۚ إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ وَقُرۡءَانٞ مُّبِينٞ

Биз Муҳаммад алайҳиссаломга шеърни ўргатмадик. Шеър у кишига лойиқ ҳам эмас. Чунки у кишининг табиатида шоирлик йўқ. Биз у кишига ўргатган таълим зикр ва очиқ Қуръондан ўзга нарса эмас. info
التفاسير:

external-link copy
70 : 36

لِّيُنذِرَ مَن كَانَ حَيّٗا وَيَحِقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ

Қалби уйғоқ, кўнгил кўзи кўрадиган зотларни огоҳлантириш учун Қуръон нозил бўлди. Зеро, шундай кишиларгина ундан фойдалана оладилар. Азоб кофирларга ҳақ бўлиши учун ҳам Қуъон нозил қилинди. Чунки, у билан даъватнинг уларга етиб бораганига ҳужжат барпо бўлади. Шундан кейин уларнинг ҳеч қандай узри, баҳонаси қолмайди. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• في يوم القيامة يتجلى لأهل الإيمان من رحمة ربهم ما لا يخطر على بالهم.
Қиёмат куни мўминлар учун Парвардигорнинг раҳмати ҳатто ҳаёлга ҳам келмайдиган тарзда намоён бўлади. info

• أهل الجنة مسرورون بكل ما تهواه النفوس وتلذه العيون ويتمناه المتمنون.
Жаннат аҳли орзулари ушалиб, кўнгиллари тусаган ва кўзларини қувонтирадиган неъматлардан масрур бўладилар. info

• ذو القلب هو الذي يزكو بالقرآن، ويزداد من العلم منه والعمل.
Қалби уйғоқ одамгина Қуръондан ибрат олиб, илми ва амалини ривожлантиради. info

• أعضاء الإنسان تشهد عليه يوم القيامة.
Қиёмат куни инсоннинг аъзолари ўзига қарши гувоҳлик берадилар. info