ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
17 : 33

قُلۡ مَن ذَا ٱلَّذِي يَعۡصِمُكُم مِّنَ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَ بِكُمۡ سُوٓءًا أَوۡ أَرَادَ بِكُمۡ رَحۡمَةٗۚ وَلَا يَجِدُونَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Агар Аллоҳ сизларга ўзларингиз ёқтирмаётган ўлимни ирода қилса ёки сизларга ёқадиган саломатликни истаса, ким Аллоҳнинг истагига қарши бора олади? Ҳеч ким! У мунофиқлар ўзларига Аллоҳдан бошқа паноҳ ҳам, Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган халоскор ҳам топа олмаслар". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الآجال محددة؛ لا يُقَرِّبُها قتال، ولا يُبْعِدُها هروب منه.
Ажаллар белгилаб қўйилган. Жанг уларни яқинлаштиролмайди. Жангдан қочиш эса узоқлаштиролмайди. info

• التثبيط عن الجهاد في سبيل الله شأن المنافقين دائمًا.
Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан тўсиш ҳар доим мунофиқларнинг иши бўлган. info

• الرسول صلى الله عليه وسلم قدوة المؤمنين في أقواله وأفعاله.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир айтган гапи ва қилган иши мўминлар учун намунадир. info

• الثقة بالله والانقياد له من صفات المؤمنين.
Аллоҳга ишониш ва У Зотга итоат этиш мўминлар сифатидир. info