ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
43 : 30

فَأَقِمۡ وَجۡهَكَ لِلدِّينِ ٱلۡقَيِّمِ مِن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ يَوۡمٞ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِۖ يَوۡمَئِذٖ يَصَّدَّعُونَ

Эй Пайғамбар, Қиёмат куни келмай туриб юзингизни расо йўлга, Ислом йўлига буринг. У кун келишини рад этгувчи бўлмас. Ўша кунда одамлар иккига ажраладилар. Бир гуруҳи жаннатга кириб, ноз-неъматларга ноил бўладилар. Яна бир гуруҳи эса дўзахга тушиб, азобу уқубатларга гирифтор бўладилар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• إرسال الرياح، وإنزال المطر، وجريان السفن في البحر: نِعَم تستدعي أن نشكر الله عليها.
Шамоллар эсиши, ёмғир ёғиши, кемалар сайри каби ишлар ажиб неъматлардирки, улар учун Аллоҳга шукр қилмоқ лозим. info

• إهلاك المجرمين ونصر المؤمنين سُنَّة إلهية.
Жиноятчиларни ҳалок этиш, мўминларни эса қўллаб-қувватлаш илоҳий қонуниятдир. info

• إنبات الأرض بعد جفافها دليل على البعث.
Қуриб-қақшаб ётган ерга жон бахш этиб, ундан экинларни ундириб чиқариш қайта тирилиш учун етарли далилдир. info