ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
18 : 25

قَالُواْ سُبۡحَٰنَكَ مَا كَانَ يَنۢبَغِي لَنَآ أَن نَّتَّخِذَ مِن دُونِكَ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ وَلَٰكِن مَّتَّعۡتَهُمۡ وَءَابَآءَهُمۡ حَتَّىٰ نَسُواْ ٱلذِّكۡرَ وَكَانُواْ قَوۡمَۢا بُورٗا

"Худолар" айтади: "Парвардигоро, сен ҳар қандай шерикдан Поксан! Сендан бошқани дўст тутмоқ бизга ярашмайди. Шундай экан, қандай қилиб бандаларингни ўзимизга ибодат қилишга даъват этайлик? Лекин Сен ўша мушрикларни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам дунё лаззатларига шу қадар ғарқ айладингки, ҳатто улар Сени эсламай қўйдилар. Шу билан Сендан бошқаларга ибодат қила бошладилар. Оқибатда бадбахтликлари туфайли ҳалок бўладиган қавмга айландилар". info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الجمع بين الترهيب من عذاب الله والترغيب في ثوابه.
Аллоҳнинг азобидан қўрқитиш билан савобидан умидвор этиш орасини мувофиқлаштириш. info

• متع الدنيا مُنْسِية لذكر الله.
Дунё неъматлари Аллоҳнинг зикрини унуттиради. info

• بشرية الرسل نعمة من الله للناس لسهولة التعامل معهم.
Пайғамбарларнинг инсон наслидан бўлиши Аллоҳнинг бир неъматидир. Зеро, шунда улар билан муомала-муносабатга киришиш осон кечади. info

• تفاوت الناس في النعم والنقم اختبار إلهي لعباده.
Неъмат ва мусибатларда инсонларнинг турлича бўлишлари бандалар учун илоҳий синовдир. info