ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
44 : 25

أَمۡ تَحۡسَبُ أَنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَسۡمَعُونَ أَوۡ يَعۡقِلُونَۚ إِنۡ هُمۡ إِلَّا كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّ سَبِيلًا

Эй Пайғамбар, сиз Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмай ибодат қилиш ва У Зотга итоат этишга даъват қилаётган пайтингизда уларнинг аксари тинглаяптилар ё ҳужжат-далилларни англаяптилар, деб ўйлайсизми? Улар тинглаш бобида ҳам, тушуниш, англаш бобида ҳам ҳайвонлардан фарқ қилмайдилар. Яна ҳам тўғрироғи, улар ҳайвонлардан ҳам баттарроқ йўлдан озган кимсалардир. info
التفاسير:

external-link copy
45 : 25

أَلَمۡ تَرَ إِلَىٰ رَبِّكَ كَيۡفَ مَدَّ ٱلظِّلَّ وَلَوۡ شَآءَ لَجَعَلَهُۥ سَاكِنٗا ثُمَّ جَعَلۡنَا ٱلشَّمۡسَ عَلَيۡهِ دَلِيلٗا

Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг қудратини кўрмадингизми?! Сояни ер юзига ёйиб қўйди. Агар истаганида уни қимирламасдан бир жойда қотиб турадиган қилиб қўярди. Кейин қуёшни унинг борлигига далил қилдик. Унга қараб, узаяди ва қисқаради. info
التفاسير:

external-link copy
46 : 25

ثُمَّ قَبَضۡنَٰهُ إِلَيۡنَا قَبۡضٗا يَسِيرٗا

Кейин қуёш кўтарилгани сари сояни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик. info
التفاسير:

external-link copy
47 : 25

وَهُوَ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا وَٱلنَّوۡمَ سُبَاتٗا وَجَعَلَ ٱلنَّهَارَ نُشُورٗا

Аллоҳ шундай Зотки, сизларга кечани худди либосдек баданингизни ҳам, бошқа нарсаларни ҳам тўсиб турадиган қилиб қўйди. Уйқуни ором қилиб берди. Мириқиб дам олиб, кучга тўлиб уйғонасизлар. Кундузни эса меҳнат қилишга мослаб қўйди. info
التفاسير:

external-link copy
48 : 25

وَهُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ ٱلرِّيَٰحَ بُشۡرَۢا بَيۡنَ يَدَيۡ رَحۡمَتِهِۦۚ وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ طَهُورٗا

У шундай Зотки, бандаларига раҳмат қилиб ёғдирадиган ёмғир олдидан шамолларни хушхабар элтувчи қилиб юборди. Осмондан пок ёмғирни ёғдирдик. Токи, у билан поклансинлар. info
التفاسير:

external-link copy
49 : 25

لِّنُحۡـِۧيَ بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗا وَنُسۡقِيَهُۥ مِمَّا خَلَقۡنَآ أَنۡعَٰمٗا وَأَنَاسِيَّ كَثِيرٗا

Токи, шу ёғган ёмғир билан бир гиёҳи йўқ қақраб ётган ерни турли ўсимликлар билан яшнатамиз ҳамда Ўзимиз яратган кўп чорваларни ва одамларни суғорамиз. info
التفاسير:

external-link copy
50 : 25

وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَٰهُ بَيۡنَهُمۡ لِيَذَّكَّرُواْ فَأَبَىٰٓ أَكۡثَرُ ٱلنَّاسِ إِلَّا كُفُورٗا

Биз Қуръонда ҳужжат-далилларни хилма-хил қилиб қўйдик. Токи, улардан эслатма-ибрат олсинлар. Бас, одамларнинг аксари ҳақни тан олмаслик ва инкор этишдан бошқасига ярамадилар. info
التفاسير:

external-link copy
51 : 25

وَلَوۡ شِئۡنَا لَبَعَثۡنَا فِي كُلِّ قَرۡيَةٖ نَّذِيرٗا

Истаганимизда, ҳар бир шаҳарга бир пайғамбар юборар эдик. Пайғамбар уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирган бўларди. Лекин Биз буни хоҳламадик. Муҳаммад алайҳиссаломни ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юбордик. info
التفاسير:

external-link copy
52 : 25

فَلَا تُطِعِ ٱلۡكَٰفِرِينَ وَجَٰهِدۡهُم بِهِۦ جِهَادٗا كَبِيرٗا

Кофирларнинг талабларига қулоқ солиб, муроса қилиш учун уларга бўйсуна кўрманг. Уларнинг кирдикорларига парво қилманг. Ўзингизга нозил қилинган шу Қуръон билан уларга қарши курашинг. Аллоҳга даъват қилиш йўлида учрайдиган машаққатларга, уларнинг озорларига сабр қилинг. info
التفاسير:

external-link copy
53 : 25

۞ وَهُوَ ٱلَّذِي مَرَجَ ٱلۡبَحۡرَيۡنِ هَٰذَا عَذۡبٞ فُرَاتٞ وَهَٰذَا مِلۡحٌ أُجَاجٞ وَجَعَلَ بَيۡنَهُمَا بَرۡزَخٗا وَحِجۡرٗا مَّحۡجُورٗا

Аллоҳ шундай Зотки, икки денгиз сувларини аралаштириб қўйган. Бирининг суви ширин, бошқасиники шўр. Улар орасига бир тўсиқ қилиб, кўринмас парда тортиб қўйган. info
التفاسير:

external-link copy
54 : 25

وَهُوَ ٱلَّذِي خَلَقَ مِنَ ٱلۡمَآءِ بَشَرٗا فَجَعَلَهُۥ نَسَبٗا وَصِهۡرٗاۗ وَكَانَ رَبُّكَ قَدِيرٗا

У шундай Зотки, аёл ва эркакнинг пушти камаридан, сувидан инсонни яратди. Кейин улар орасида қариндошчилик, қудачилик ришталарини боғлади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз ҳар ишга Қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Инсонни бир томчи сувдан яратгани ҳам ўша қудратининг бир кўринишидир. info
التفاسير:

external-link copy
55 : 25

وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُهُمۡ وَلَا يَضُرُّهُمۡۗ وَكَانَ ٱلۡكَافِرُ عَلَىٰ رَبِّهِۦ ظَهِيرٗا

Кофирлар Аллоҳни қўйиб, итоати учун фойда ҳам, осийлиги учун зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қиладилар. Кофир Аллоҳни ғазаблантирадиган ишларни қилишда шайтоннинг малайидир. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• انحطاط الكافر إلى مستوى دون مستوى الحيوان بسبب كفره بالله.
Кофир кофирлиги туфайли ҳайвондан ҳам қуйи даражага тушиб кетади. info

• ظاهرة الظل آية من آيات الله الدالة على قدرته.
Соя Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турган бир мўъжизадир. info

• تنويع الحجج والبراهين أسلوب تربوي ناجح.
Ҳужжат-далилларни хилма-хиллаштириш муваффақиятли тарбиявий услубдир. info

• الدعوة بالقرآن من صور الجهاد في سبيل الله.
Қуръон билан даъват қилиш Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг бир кўринишидир. info