ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
35 : 13

۞ مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ أُكُلُهَا دَآئِمٞ وَظِلُّهَاۚ تِلۡكَ عُقۡبَى ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْۚ وَّعُقۡبَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٱلنَّارُ

Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган кишиларга ваъда қилинган жаннатнинг тавсифи шуки, ундаги қасрлар ва дарахтлар остидан анҳорлар оқиб ўтади. Мевалари бу дунёнинг меваларига ўхшаб тугаб қолмайди. Соялари ҳам ҳеч қачон ғойиб бўлмайди. Бу Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзах бўлиб, унда абадий қоладилар. info
التفاسير:

external-link copy
36 : 13

وَٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَفۡرَحُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَۖ وَمِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ مَن يُنكِرُ بَعۡضَهُۥۚ قُلۡ إِنَّمَآ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ ٱللَّهَ وَلَآ أُشۡرِكَ بِهِۦٓۚ إِلَيۡهِ أَدۡعُواْ وَإِلَيۡهِ مَـَٔابِ

Эй Пайғамбар, Биз Тавротни берган яҳудийлар ҳам, Биз Инжилни берган насронийлар ҳам сизга нозил қилинган ҳаққа хурсанд бўладилар. Чунки у уларга нозил қилинган ваҳийларнинг айримларига тўғри келади. Яҳудий ва насронийлардан бир тўда бўлиб, ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келмагани учун сизга нозил қилинган ҳақнинг айрим ўринларини инкор қиладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ мени ёлғиз Ўзига ибодат қилишимга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимга буюрган. Ёлғиз Унгагина даъват қиламан, қайтиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир. Таврот ва Инжил ҳам шуни олиб келган". info
التفاسير:

external-link copy
37 : 13

وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ حُكۡمًا عَرَبِيّٗاۚ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ مَا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا وَاقٖ

Эй Пайғамбар, олдинги китобларни ўз қавмининг тилида нозил қилганимиздек, сизга Қуръонни араб тилида ҳақнинг муфассал баёни қилиб нозил қилдик. Эй Пайғамбар, сизга Аллоҳ илм берганидан кейин ҳам аҳли китобларнинг ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келмайдиган жойларини олиб ташлаш ҳақидаги талабларига рози бўлсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан ишларингизни ўнглаб турадиган бир бошқарувчи ҳам, душманларинингиздан ҳимоя қиладиган бир ҳимоячи ҳам, Ўзининг азобидан мудофаа қиладиган бир мудофаачи ҳам бўлмайди. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 13

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ وَجَعَلۡنَا لَهُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَذُرِّيَّةٗۚ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأۡتِيَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ لِكُلِّ أَجَلٖ كِتَابٞ

Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Сиз биринчиси эмассиз. Уларга ҳам худди одамлардек жуфтлар, болалар ато этганмиз. Уларни уйланмайдиган, бола кўрмайдиган фаришталар қилиб қўймаганмиз. Сиз ҳам ўшаларнинг бирисиз. Шундай экан, нега мушриклар сизнинг одам эканингиздан ажабланадилар? Аллоҳнинг изнисиз бирон пайғамбарнинг ўзича бирон оят-мўъжиза келтиришга ҳаққи бўлмаган. Аллоҳ ҳукм қилиб қўйган ҳар бир ишнинг ўз ёзиғи ва ўз муддати бордирки, ўша ёзиғдан, ўша муддатдан қилча ҳам ўзгармайди. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 13

يَمۡحُواْ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ وَيُثۡبِتُۖ وَعِندَهُۥٓ أُمُّ ٱلۡكِتَٰبِ

Яхшилик ё ёмонлик бўладими, бахт ё бахтсизлик бўладими, Аллоҳ хоҳлаганини ёзади, хоҳлаганини ўчиради. Лавҳул-Маҳфуз Унинг Қўлидадир. Ҳамма-ҳамма ишларнинг манбаи ўша Китобдир. Ҳар бир ўчирилган ё ёзилган иш унга қараб бўлади. info
التفاسير:

external-link copy
40 : 13

وَإِن مَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُ وَعَلَيۡنَا ٱلۡحِسَابُ

Эй Пайғамбар, уларга ваъда қилганимиз азобни сизнинг ҳаётлик пайтингизда кўрсатамизми ёки уни кўрсатишдан олдин сизни вафот этдирамизми, фарқи йўқ, сизнинг устингиздаги вазифа етказиб қўйиш, холос. Биз зиммангизга фақат шу вазифани юклаганмиз. Улардан ҳисоб олиш, уларнинг жазо ё мукофотларини бериш сизнинг вазифангизга кирмайди. У ёғи Бизнинг ишимиздир. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 13

أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا نَأۡتِي ٱلۡأَرۡضَ نَنقُصُهَا مِنۡ أَطۡرَافِهَاۚ وَٱللَّهُ يَحۡكُمُ لَا مُعَقِّبَ لِحُكۡمِهِۦۚ وَهُوَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ

Анави кофирлар кўрмадилармики, Биз куфр ерига келиб, Исломни ёйиш, мусулмонларга фатҳ-ғалаба ато этиш орқали уни атрофидан камайтиряпмиз-ку. Аллоҳ бандалари устидан Ўзи истаганича ҳукм қилгай. Ҳеч бир кимса унинг ҳукмини таъқиб этолмас, ўзгартиролмас, бекор қилолмас. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир. Аввалгилару охиргиларнинг ҳисобини бир кунда олиб қўяр. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 13

وَقَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَلِلَّهِ ٱلۡمَكۡرُ جَمِيعٗاۖ يَعۡلَمُ مَا تَكۡسِبُ كُلُّ نَفۡسٖۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلۡكُفَّٰرُ لِمَنۡ عُقۡبَى ٱلدَّارِ

Олдинги ўтган умматлар ҳам ўз пайғамбарларига макр қилдилар. Улар олиб келган ҳақни тан олмадилар. Хўш, шунча макр-ҳийлалари билан нима қила олдилар? Ҳеч нарса. Чунки ҳамма ҳийлалари Аллоҳнинг қўлидадир. Фақат Аллоҳнинг тадбиригина иш беради. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳар бир жоннинг нима қилаётганини билиб туради ва ўшанга яраша жазо ёки мукофотини беради. Ана шунда Аллоҳга иймон келтирмай, катта хатога йўл қўйганлар ўзларининг қанчалар мудҳиш хатони қилиб қўйганларини, мўминлар эса гўзал оқибатга, жаннатга ноил бўлиб, қанчалар тўғри иш қилганларини билиб оладилар. info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الترغيب في الجنة ببيان صفتها، من جريان الأنهار وديمومة الرزق والظل.
Жаннатни тавсифлаш орқали унга тарғиб қилиняпти. Анҳорлар оқиб ўтиши, мева ва соянинг доимийлиги... info

• خطورة اتباع الهوى بعد ورود العلم وأنه من أسباب عذاب الله.
Илм ҳосил бўлганидан кейин ҳавойи нафсга эргашиш ўта хатарли. У Аллоҳнинг азобига олиб борадиган сабаблардандир. info

• بيان أن الرسل بشر، لهم أزواج وذريات، وأن نبينا صلى الله عليه وسلم ليس بدعًا بينهم، فقد كان مماثلًا لهم في ذلك.
Пайғамбарлар ҳам инсон экани, уларда ҳам хотин, бола-чақа борлиги, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўшалардан бири экани, янги пайдо бўлмагани баён қилиняпти. info