ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
20 : 10

وَيَقُولُونَ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦۖ فَقُلۡ إِنَّمَا ٱلۡغَيۡبُ لِلَّهِ فَٱنتَظِرُوٓاْ إِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِينَ

Мушриклар: «Муҳаммадга Парвардигори томонидан унинг ҳақ эканига далолат қиладиган бир белги тушса эди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Оятлар, белгилар нозил бўлиши ғайб илмидир. Ғайб эса ёлғиз Аллоҳникидир. Сизлар инсон ҳис эта оладиган шундай оят-белгиларни кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга мунтазирларданман». info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عظم الافتراء على الله والكذب عليه وتحريف كلامه كما فعل اليهود بالتوراة.
Аллоҳга бўҳтон қилиш, ёлғон тўқиш ва яҳудийлар Тавротни ўзгартиргани каби У Зотнинг каломини ўзгартириш жуда катта гуноҳдир. info

• النفع والضر بيد الله عز وجل وحده دون ما سواه.
Фойда ҳам, зарар ҳам ёлғиз Аллоҳнинг Қўлида. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса, ҳеч нарса фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди. info

• بطلان قول المشركين بأن آلهتهم تشفع لهم عند الله.
Мушрикларнинг, худоларимиз бизни Аллоҳнинг олдида шафоат қилади, деган гаплари ботилдир. info

• اتباع الهوى والاختلاف على الدين هو سبب الفرقة.
Ҳавойи нафсга эргашиш ва дин борасида ихтилоф қилиш бўлинишга, парчаланишга олиб боради. info