ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន

external-link copy
16 : 10

قُل لَّوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا تَلَوۡتُهُۥ عَلَيۡكُمۡ وَلَآ أَدۡرَىٰكُم بِهِۦۖ فَقَدۡ لَبِثۡتُ فِيكُمۡ عُمُرٗا مِّن قَبۡلِهِۦٓۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ

Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳ истаганида, мен Қуръонни сизларга ўқиб бермаган, етказмаган бўлардим. Аллоҳ истаганида, Қуръонни сизларга менинг тилим орқали ўргатмаган бўларди. Ахир шу ишлардан олдин ҳам узоқ муддат, қирқ йил сизларнинг орангизда яшадим-ку. Ўқиш ва ёзишни билмас эдим-ку. Бундай мартабаларга интилмас эдим-ку. Ақлингизни ишлатиб, мен олиб келган рисолат Аллоҳ тарафидан эканини, бу ишда менинг қўлим йўқлигини билиб олмайсизларми?!" info
التفاسير:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عظم الافتراء على الله والكذب عليه وتحريف كلامه كما فعل اليهود بالتوراة.
Аллоҳга бўҳтон қилиш, ёлғон тўқиш ва яҳудийлар Тавротни ўзгартиргани каби У Зотнинг каломини ўзгартириш жуда катта гуноҳдир. info

• النفع والضر بيد الله عز وجل وحده دون ما سواه.
Фойда ҳам, зарар ҳам ёлғиз Аллоҳнинг Қўлида. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса, ҳеч нарса фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди. info

• بطلان قول المشركين بأن آلهتهم تشفع لهم عند الله.
Мушрикларнинг, худоларимиз бизни Аллоҳнинг олдида шафоат қилади, деган гаплари ботилдир. info

• اتباع الهوى والاختلاف على الدين هو سبب الفرقة.
Ҳавойи нафсга эргашиш ва дин борасида ихтилоф қилиш бўлинишга, парчаланишга олиб боради. info