190. Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни, болага ном қўйишда) ширк келтира бошладилар. Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир.
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Ҳавво фарзанд кўрганида иблис келиб уни йўлдан оздириб, боласига Абдулҳарс, яъни Ҳарснинг — Ернинг бандаси, деб ном қўяди. Аллоҳдан ўзгага бандалик қилиш жоиз бўлмагани учун Қуръон Ҳаввонинг бу қилмишини ширк деб атайди.