ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - អាឡាអូទីន ម៉ានសួរ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
61 : 43

وَإِنَّهُۥ لَعِلۡمٞ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمۡتَرُنَّ بِهَا وَٱتَّبِعُونِۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ

61. Албатта (Ийсо Қиёмат) соати ҳақидаги билим-аломатдир. Бас, сизлар у (соат) ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка аҳлига айтинг): «Менга эргашинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир». info

И з о ҳ. Саҳобаи киромлардан Ибн Аббос ва Қатоданинг айтишларича (Аллоҳ улардан рози бўлсин), Қиёмат қойим бўлиши олдида Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни дунёга тушириб, у киши бутун Ер юзида Ислом ҳукмини юргизар эканлар. Шунинг учун ушбу ояти каримада Ийсо — Қиёмат аломатидир дейилди. Оятнинг давомида энди Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга буюрилади:

التفاسير:

external-link copy
62 : 43

وَلَا يَصُدَّنَّكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ

62. Сизларни ҳаргиз шайтон (Аллоҳнинг динидан) тўсмасин. Албатта у сизлар учун очиқ душмандир. info
التفاسير:

external-link copy
63 : 43

وَلَمَّا جَآءَ عِيسَىٰ بِٱلۡبَيِّنَٰتِ قَالَ قَدۡ جِئۡتُكُم بِٱلۡحِكۡمَةِ وَلِأُبَيِّنَ لَكُم بَعۡضَ ٱلَّذِي تَخۡتَلِفُونَ فِيهِۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

63. Қачонки Ийсо аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизаларни келтиргач, деди: «Мана мен сизларга Ҳикмат — Инжил билан, сизларга ўзларингиз ихтилоф қилаётган айрим нарсаларни баён қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат этингиз! info
التفاسير:

external-link copy
64 : 43

إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ رَبِّي وَرَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ

64. Албатта Аллоҳнинг Ўзи Парвардигорим ва Парвардигорингиздир, бас, (ёлғиз) Унга ибодат қилингиз! Мана шу Тўғри Йўлдир». info
التفاسير:

external-link copy
65 : 43

فَٱخۡتَلَفَ ٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَيۡنِهِمۡۖ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡ عَذَابِ يَوۡمٍ أَلِيمٍ

65. Сўнг (Насронийларнинг ичидан чиққан) фирқалар (Ийсо хусусида, айримлари уни «худо», деб, айримлари «Худонинг ўғли, деб) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, у золим кимсаларга аламли Кун (Қиёмат)нинг азоби — ҳалокат бўлгай! info
التفاسير:

external-link copy
66 : 43

هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّا ٱلسَّاعَةَ أَن تَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ

66. Улар фақат ўзлари ҳам сезмаган ҳолларида (Қиёмат) соати тўсатдан келиб қолишини кутадилар, холос. info
التفاسير:

external-link copy
67 : 43

ٱلۡأَخِلَّآءُ يَوۡمَئِذِۭ بَعۡضُهُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوٌّ إِلَّا ٱلۡمُتَّقِينَ

67. У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар). info
التفاسير:

external-link copy
68 : 43

يَٰعِبَادِ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡكُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَآ أَنتُمۡ تَحۡزَنُونَ

68. (У Кунда уларга айтилур): «Эй бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
69 : 43

ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ مُسۡلِمِينَ

69. Улар Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган зотлардир. info
التفاسير:

external-link copy
70 : 43

ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ أَنتُمۡ وَأَزۡوَٰجُكُمۡ تُحۡبَرُونَ

70. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-хуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!» info
التفاسير:

external-link copy
71 : 43

يُطَافُ عَلَيۡهِم بِصِحَافٖ مِّن ذَهَبٖ وَأَكۡوَابٖۖ وَفِيهَا مَا تَشۡتَهِيهِ ٱلۡأَنفُسُ وَتَلَذُّ ٱلۡأَعۡيُنُۖ وَأَنتُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ

71. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. info
التفاسير:

external-link copy
72 : 43

وَتِلۡكَ ٱلۡجَنَّةُ ٱلَّتِيٓ أُورِثۡتُمُوهَا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ

72. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. info
التفاسير:

external-link copy
73 : 43

لَكُمۡ فِيهَا فَٰكِهَةٞ كَثِيرَةٞ مِّنۡهَا تَأۡكُلُونَ

73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар. info

И з о ҳ. Мазкур оятларда беш кунлик дунёда тақво билан яшаб ўтган мўмин-мусулмонларга мерос қилиб бериладиган жаннатдаги ноз-неъматлар беадад ва мангу боқий, боғ-мевалари эса хазон билмас эканлиги баён этилди. Энди динсиз осийларнинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида хабар берилади.

التفاسير: