И з о ҳ. Фиръавн Бани Исроил қавмидан бўлган ўғил болаларни қатлиом қилгани ҳақида бошқа сураларда (жумладан «Тоҳа» сурасидаги 37-40 оятлар ва уларга берилган изоҳда) батафсил айтилган эди. Энди юқоридаги оятда Фиръавн Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган кишиларни яна қатлиом қилишга буюргани, лекин унинг бу макру ҳийласи ҳам бефойда кетгани ҳақида хабар берилди. Шунда у Мусо пайғамбарнинг ҳаётларига суиқасд қилмоқчи бўлгани ва бу уриниши ҳам беҳуда кетгани тўғрисида қуйидаги оятларда баён қилинади.