ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - អាឡាអូទីន ម៉ានសួរ

លេខ​ទំព័រ:close

external-link copy
36 : 21

وَإِذَا رَءَاكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِن يَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَٰذَا ٱلَّذِي يَذۡكُرُ ءَالِهَتَكُمۡ وَهُم بِذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ هُمۡ كَٰفِرُونَ

36. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон кофир бўлган кимсалар сизни кўрсалар, фақат (бир-бирларига сизни кўрсатишиб): «Сизларнинг илоҳларингизни айблайдиган кимса мана шуми?», (дейишиб) масхара қиладилар, холос. Ҳолбуки, уларнинг ўзлари Парвардигорнинг эслатмаси Қуръондан юз ўгирувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
37 : 21

خُلِقَ ٱلۡإِنسَٰنُ مِنۡ عَجَلٖۚ سَأُوْرِيكُمۡ ءَايَٰتِي فَلَا تَسۡتَعۡجِلُونِ

37. (Ҳақиқатан) инсон шошқалоқ ҳолда яралгандир. Яқинда Мен сизларга Ўз оят-аломатларимни кўргазурман (яъни, Менга осий бўлган кимсаларни қандай азоблашимни кўрурсизлар). Бас, Мени шоштирмангиз. info
التفاسير:

external-link copy
38 : 21

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

38. Улар (яъни, динсиз кимсалар): «Агар ростгўй бўлсангиз (айтинглар-чи) мана шу ваъда қачон бўлади?», дерлар. info
التفاسير:

external-link copy
39 : 21

لَوۡ يَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ حِينَ لَا يَكُفُّونَ عَن وُجُوهِهِمُ ٱلنَّارَ وَلَا عَن ظُهُورِهِمۡ وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ

39. Агар кофир бўлган кимсалар на олдиларидан ва на ортларидан (дўзах) ўтини тўса олмай қоладиган, уларга ёрдам берилмайдиган вақтни (Қиёмат Кунидаги даҳшатларни) билсалар эди, (бу сўзларни айтмаган бўлур эдилар). info
التفاسير:

external-link copy
40 : 21

بَلۡ تَأۡتِيهِم بَغۡتَةٗ فَتَبۡهَتُهُمۡ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ رَدَّهَا وَلَا هُمۡ يُنظَرُونَ

40. Йўқ, (Қиёмат) тўсатдан келиб, уларни ҳайрону хаста қилиб қўюр, бас, уни қайтаришга ҳам кучлари етмас, уларга (тавба-тазарруъ учун) муҳлат ҳам берилмас. info
التفاسير:

external-link copy
41 : 21

وَلَقَدِ ٱسۡتُهۡزِئَ بِرُسُلٖ مِّن قَبۡلِكَ فَحَاقَ بِٱلَّذِينَ سَخِرُواْ مِنۡهُم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ

41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), аниқки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам масхара қилинган. Бас, уларнинг устидан кулган кимсаларга ўзлари (ишонмай) масхара қилган нарсалари (Аллоҳнинг азоби) тушгандир. info
التفاسير:

external-link copy
42 : 21

قُلۡ مَن يَكۡلَؤُكُم بِٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ مِنَ ٱلرَّحۡمَٰنِۚ بَلۡ هُمۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِم مُّعۡرِضُونَ

42. Айтинг: «Кечаси-ю кундузи сизларни Раҳмон (азобидан) ким сақлай олур?!» Йўқ, улар Парвардигорни эслашдан юз ўгиргувчилардир. info
التفاسير:

external-link copy
43 : 21

أَمۡ لَهُمۡ ءَالِهَةٞ تَمۡنَعُهُم مِّن دُونِنَاۚ لَا يَسۡتَطِيعُونَ نَصۡرَ أَنفُسِهِمۡ وَلَا هُم مِّنَّا يُصۡحَبُونَ

43. Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худолари» бормикан?! У («худолар») ўзларига ёрдам қилишга ҳам қодир эмаслар ва улар Бизнинг томонимиздан ҳимоя ҳам қилинмаслар. info
التفاسير:

external-link copy
44 : 21

بَلۡ مَتَّعۡنَا هَٰٓؤُلَآءِ وَءَابَآءَهُمۡ حَتَّىٰ طَالَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡعُمُرُۗ أَفَلَا يَرَوۡنَ أَنَّا نَأۡتِي ٱلۡأَرۡضَ نَنقُصُهَا مِنۡ أَطۡرَافِهَآۚ أَفَهُمُ ٱلۡغَٰلِبُونَ

44. Йўқ, Биз уларни (кофирларни) ва ота-боболарини (дунё матоларидан шундай) фойдалантирдикки, ҳатто уларга умр-ҳаёт узун-абадий (кўриниб, бир кун келиб бу ҳаёт тугашига ишонмай қўйдилар ва Аллоҳнинг азобини ҳам инкор қилдилар). Ахир улар Биз Ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни (тобора кўпроқ кишилар Ислом кириб, куфр дунёси қисқариб бораётганини) кўрмайдиларми?! Ўшалар ғолиб бўлурларми?! (Йўқ, улар мағлубдирлар, Аллоҳнинг динига иймон келтирган зотлар ғолибдирлар). info
التفاسير: